O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Шукронист”ларнинг президенти наркофурушдан ҳам паст кўрилди

“Шукронист”ларнинг президенти наркофурушдан ҳам паст кўрилди
23 views
07 February 2014 - 19:36

Chopon

“Шукронист”лар Россияда мардикор бўлиб камситилаётгани етмагандек, эндиликда ўрисюртида уларнинг президенти ҳам камситилди. “Нима гап? Тинчликми?” , деяпсизми?

Тинчлик эмас. Сочи Олимпиадасига Ўзбекистондан таклиф этилган фаxрли меҳмонлар рўйхатида республика президенти Ислом Каримов мамлакат ҳукумати ва Ғарб давлатлари томонидан наркофурушликда гумонланиб қидирувга берилган Ғафур Раҳимовдан кейин иккинчи бўлиб жойлаштирилди. Ҳа, ҳа, жиноят оламининг вакилидан паст кўрилди.

“Ким томонидан?”, деяпсизми?

Олимпиада хўжайини Владимир Путин томонидан.

Бу Путиннинг Каримовга туширган иккинчи “тарсакиси”дир. Бундан бир неча йил муқаддам Ислом Каримов Москвага Владимир Путин билан учрашишга борганида Россия президенти бирсури журналистларнинг қаршисида Каримовни Кремльнинг қора итига ҳидлатиб, Ўзбекистон президентининг ўтакасини ёрганди, ер билан бир қилганди.

Ўшанда кўпчилик ўзбекистонлик шукронистлар: “Ҳали кўрасизлар, муҳтарам юртбошимиз Путиндан ўчини олади. Путин Тошкентга келганда унга Оқсаройдаги итини қўйиб юбориб, Россия президентини шарманда қилади” , дейишганди.

Лекин амалда ундай бўлмади. Москвадаги ит воқеасидан кейин Путин Тошкентга икки марта келди. Бироқ орсиз, уятсиз, ғурурсиз ва қўрқоқ  Каримов Путиннинг олдига ити тугул, оддий мушугини ҳам қўйиб юбора олмади.

Мана энди Сочида Путин ўзбекларнинг Каримовига: “Кўриб қўй, сен ўғри ва наркофурурш деб қидираётган одам мен учун сендан азизроқдир” , деди.

Каримовнинг ўрнида оддий эркак бўлганида: “Олимпиядангга ҳам, стадионингга ҳам, стадионингнинг директорига ҳам” – деб Сочига бормас эди, билмасдан бориб қолган бўлса, шартта ортга қайтарди.

Лекин “шукронист”ларнинг юртбошиси эркак эмас-да: Сочига борди ва ҳали ҳам шу ерда юрибди. Унда на на орият бор, на номус бор! Шукронистлар қандай бўлсалар, уларнинг президенти ҳам ҳудди шундай!

Саид АСКАР