O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шукронистлар ҳақидаги фикрлар…

Шукронистлар ҳақидаги фикрлар…
152 views
28 January 2014 - 20:15

Shukronist

Ёхуд Дўстназар Худойназарнинг “Кўр ва кар шукрона”сини ўқиб…

Қойил!

Юртимиздаги шукроначи манқуртлар, келинг уларни шукронистлар, дея қолайлик, ҳар нарсадан шукр қилишни ўрганиб олишибди. Менимча, эрта-индин Ислом Каримов бошчилик қилаётган жиноятчи тўда аъзолари шукронистларнинг оналарини зўрласалар, шукронистлар: “Шукр, шукр, минг шукр! Оталаримиз оналаримизга бунчалик лаззат бера олишмаганди. Сизлар бор экансиз, оналаримиз шунчалик бахтиёр бўлишмоқда!” – деб, жиноятчиларнинг бу ифлосликларига ҳам шукр қилсалар керак. Шукронистлар бунга нафақат шукр қилсалар, балки хўрланишнинг бу турини олқишлаб, жиноятчиларни мадҳ ҳам қилсалар керак, менимча.

Уларни зулмга шукр қилишга ким ўргатди ва ўргатмоқда? Албатта, президент Каримовнинг ўзидан тортиб, Абдуллазиз Мансур каби шайxлар ва Анвар қори Турсуновгача бўлган сарой уламолари. Шукронистларнинг устозлари қаторида шукронистларнинг ота-оналари, қариндошлари, ўқитувчилари, тарбиячилари, раҳбарлари ҳам бор, албатта.

Шукронистлар дунёга ўз доҳийларининг кўзлари билан қарашади. Ўзбекистонда сиёсий ва диний эркинликларни талаб қилганларни – мустақиллик душманлари, деб, Ислом мавқеини тиклаш ва мусулмонларнинг диний ҳуқуқлари учун қўлида қурол билан курашаётган мужоҳидларни – террорист, деб, Ўзбекистондаги ҳақиқий ижтимоий аҳвол билан қиёслаган ҳолда собиқ Иттифоқнинг ижтимоий афзалликларини мақтаганларларни – коммунист, деб, айтишади шукронистлар.

Шукронистлар Ғарбнинг доллар ва евро каби пулларини яхши кўришади, фоизга кредит бериш каби амалиётларини жону диллари билан қилишади. Лекин Ғарбона сиёсий эркинликларни ёмон кўришади, “Биз, ўзбеклар, бундай эркинликларга ҳали тайёр эмасмиз!” – дея жар солишади.

Улар эркинлик ва озодликка тиш-тирноқлари билан қаршилар. Чунки улар ўзларининг қуллигидан мамнун қуллардир. Қайсидир жамоат арбоби: “Озодликнинг энг катта душмани қуллигидан мамнун қулдир” – деб, бизнинг шукронистлар ҳақида айтган.

Ўзбек шукронистлари озод Ўзбекистоннинг энг катта душманларидир. Чунки уларнинг шукроналиги туфайли Каримов зулми 20 йилдан ортиқ вақт давомида давру даврон суриб келмоқда.

Бундан хулоса шуки, Каримов зулмини ағдариш учун энг аввало Ўзбекистондаги шукронистларни бирёқлик қилиш керак. Акс ҳолда улар мард ватанпарварлар томонидан Каримов зулмига қарши бошланадиган ҳар қандай уриниш ёки инқилобнинг белига тепадилар.

Қандай қилиб дейсизми? Оддий тарзда: шукр қилиб!

Эй, танти ўзбек, огоҳ бўл: сенинг энг катта душманинг шукронистдир!

Саид АСКАР