O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шу сабаб, дунёда шодиликлар бисёр…

Шу сабаб, дунёда шодиликлар бисёр…
275 views
25 January 2019 - 6:00

 

 

СЕВГИ САТРЛАРИ

8
Бир қултум май ичиб, ақлдан кечиб,
Нордон хаёлингдан бўса оламан.
Руҳимдан ҳаёни, ибони ечиб,
Тонггача ёнингда, сархуш қоламан.

Бир тутам кўзингнинг нурига тоблаб,
Юрак нозирини этаман тафтиш.
Ҳар сафар тутасан, лабларимга лаб,
Мени олиб учар, кўкларга бир қуш.

Қадаҳда товланар, қирмизи шароб,
Бошимдан сочади, юлдузлар нисор.
Умрим йўлларида, ўзингсан офтоб,
Шу сабаб, дунёда шодиликлар бисёр.

Ислом Холбой

facebook.com