Акром МАЛИК
ЭЙ НАФС
Ҳайҳот! Тош кабисан – сув юқмас сенга,
Феълингга минг афсус ва яна афсус!
Нечун хорлик сари ундайсан мудом,
Нечун Худо бўлгинг келади, эй Нафс!
Ўзингни мақташни бас қил, эй мардуд,
Ўзини мадҳ этмоқ Аллоҳнинг иши!
Шунчалар саркашсан, сенинг феълингга
Ҳатто, кор этмагай кулфат ёғиши…