ЭЛНИ КЎЗЛАР
Юртидан айро тушган –
Оҳ урар, элни кўзлар.
Йўлидан айро тушган –
Жаҳд этиб йўлни кўзлар.
Кўкда фалак гардондир,
Халқ ерда саргардондир,
На савдоли жаҳондир,
Кўз очган молни кўзлар.
Кимларда олтин тождир,
Ким чақага муҳтождир,
Кимлар юпун қаллождир,
Ким ипак, ғол(н)и кўзлар.
Ким нон топмас емоққа,
Ким жой топмас турмоққа,
Ким дон топмас сотмоққа,
Ким эски шолни кўзлар.
Бу жаҳон бир пуштадир,
Ким тирик, ким мурдадир,
Ҳар банда бир ишдадир,
Ҳар ким бир ҳолни кўзлар.
Ҳангомлар кўп, умр оз,
Сўнгги қишдир, боши ёз,
Кўкда қанот ёйган ғоз –
Кўзлари кўлни кўзлар.
Махдумқули хуш айлаб,
Кезгин, дийданг ёш айлаб,
Дали кўнглинг жўш айлаб,
Юз минг хаёлни кўзлар.
МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди



Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ
ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида