Кеча, 31 июль куни Ослодаги АҚШ элчихонаси олдида тўхтаган бир машинада бомба борлиги аниқланганидан кейин, зудлик билан элчихона жойлашган жойдан500 метррадиусдаги барча бинодаги одамлар эвакуация қилиниб, ҳудуд полиция кучлари томонидан ўраб олинди ва ҳатто элчихонадан 1 километрча узоқликда жойлашган “Национал театр” метро бекати бекитилди.
Шу билан бирга, кўплаб тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари келтирилиб, шай ҳолда тутиб турилди. Бир пайтнинг ўзида элчихона устида вертолетлар чарх ура бошлади. Орадан ярим соатлар ўтиб, бутун бу тўполонлар авжига чиққан бир пайтда, АҚШ элчихонаси масъуллари телефон орқали полиция билан боғланиб, англашилмовчилик бўлгани, элчихона олдидаги машина элчихонага қарашли экани ва машина тагига жойлаштирлган бомбанинг эса, ҳақиқий эмас, балки, машқ учун қўлланиладиган бомба эканлиги ҳақда хабар бериб, полициядан безовта қилганликлари учун узр сўралгани ҳақда билдирилди.
Осло шаҳар мэри Стиан Бергер Росланд эса, энди, бу тўполонлар туфайли юзага келган ҳаражатлар ва оворагарчиликлар учун АҚШ элчихонасидан компенсация, бадал тўлашни талаб қилажаги ҳақда хабар тарқатди.
Норвег тилидан Мақсуд Бекжон таржимаси