“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН
ЭНГ СОДДА ҚЎШИҚ
Деразам ортида: боғлар
Кўчалар,
Шаҳарлар,
Тоғлар.
Ундан ҳам нарида денгизлар,
Йўллар,
Йўл,
Йўлнинг охирида бир маъюс кўзлар…
1974
(33)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (30-саҳифа.)