Россияда Қиримни Украина ҳудуди деб айтган oдам қамалади
Россия президенти Владимир Путин айирмачиликка қарши жазони кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра эндиликда Россиянинг ҳеч қайси бир туб аҳолиси ўз тақдирини ўзи белгилаш ва мустақиллик ҳақида оғиз ҳам очишлари мумкин эмас. Бу гўёки “Россия Федерацияси ҳудудининг бир қисмини ажратиб олишга уриниш” сифатида баҳоланади.
Бундан ташқари, эндиликда Россия Федерациясида ҳеч ким Қиримни – дунё ҳамжамияти томонидан тан олинганидек Украина ҳудуди деб айта олмайди.
БМТнинг Қиримни Россия Федерацияси бўлаги сифатида тан олмагани жаноб Путиннинг парвойига ҳам келмайди. Бутун дунё учун Қиримнинг Украина ҳудуди эканлиги ва унинг очкўз қўшниси томонидан оккупация қилингани ҳақидаги гап сўзлар Путин учун аҳамиятсиз. Ваҳолангки бир вақтлар руслар сурбетларча Украина учун “қардошлик алоқалари” ҳақида қўшиқлар куйлашганди.
“Агарда телевизор экранида, газетада ёки интернетда Қиримни Украинага қайтаришга даъват янграйдиган бўлса бу ишни қилган одам беш йилга панжара ортига ташланади”, – деб ёзади РБК.
Бу модда билан айбланганлар кейинчалик ҳам “баъзи лавозимларни” эгаллаш ҳамда “маълум бир турдаги фаолият” билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Демак, бутун дунё ерни думалоқ демоқда, жаноб инквизитор эса Россия Федерацияси чегарасига “темир парда”ни тортиб қўйиб: “Қирим бизники!”, – деб бақирмоқда. Қани парданинг ортидан кимдир бунинг тескарисини айтиб кўрсинчи….5 йиллик # кафолатланган!
Муаллиф: Амир Эйваз
ЎХҲ ахборот бўлими таржимаси