Эрганокон террор гуруҳи бор экан
Туркияда сешанба куни мамлакат сиёсий ҳаётида бомба таъсири кўрсатган бир суд жараёнида айбловлар эълон қилинди. Деярли 5 йилдан бери ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан текширилаётган ва катта лавозимли ҳарбийлар, шу жумладан Туркия Қуролли Қўшинлари Бош Штабининг собиқ бошлиғи армия генерали Илкар Бошбуғ ҳам айбланган ушбу маҳкама жараёнида айбловни ўқиган прокурурлар “мамлакатимизда Эрганокон террор гуруҳи фаоялият олиб борган”, деган хулосага келганлар.
Бу маҳкама жараёни 2007 йилда бошлаган ва унинг мавзуси Туркияда ҳарбийларнинг Бош Вазир Тоййиб Эрдўғон ҳукуматига қарши ҳарбий тўнтаришни амалга ошириш учун жиноий террор гуруҳи тузганлиги эди. Ўтган йиллар давомида жуда кўп ҳарбийлар, журналистлар ва бошқа соҳаларнинг вакиллари гумон қилинувчилар сифатида қўлган олинди ва терговчилар тарафидан сўроқ қилинди.
Ниҳоят кеча терговчилар қўлга олинганлар ҳақида айбномани маҳкамада ўқидилар. Терговчиларнинг фикрига кўра ҳақиқатан ҳам мамлакатда “Эрганокон” номли террористик ташкилот ҳукуматни ағдариш учун фаолият олиб борган. Хусусан, бу гуруҳ Туркия маҳкамаларидан биригага ҳужум уюштириб, бир судьяни ўлдирган, газеталарга бомба ҳужуми уюштирган ва бошқа жиноятларни амалга оширган.
Ушбу жиноий бўйича маҳкама жараёни апрель ойида давом этади. Унда судланувчлар ўзларининг охирги эътирозларини айтадилар, кейин маҳкама ўз қарорини эълон қилади.
Расмда: Туркия Қуролли Қўшинлари Бош Штабининг собиқ бошлиғи армия генерали Илкар Бошбуғ
ЎХҲ Ахборот Маркази
19 март 2013 йил