Бир постда, Эрдоған ҳақида фикр юритилганда бир акамиз “Биз динни Эрдоғандан ўрганмаслигимиз керак” деб, шарҳ ёздилар. (Албатта у шарҳ узунроқ ёзилган ва шарҳда “илм олиш йўлида устоз танлашда эҳтиёт бўлиш керак” деган жўяли фикрлар ҳам берилган.
Ўша шарҳга жавоб ёзгандим. Ўша ёзган жавобимни бу ерга ҳам алоҳида постда бошқаларга тушунарли бўлишлиги учун қўйяпман.
* * * * * * * *
“Эрдоғандан ҳеч ким дин ўрганмаяпти.
Туркияни Отатурк бошқарган давр билан бизнинг Собиқ Иттифоқ даврини ўша бошланиш йиллари, 20-60-йиллар бир-бирига мос келади. Яъни биздаям ўзлигимиз, тарихимиз, динимиз унуттирилиб, аллақандай келгинди ва босқинчиларни тарихи ўқитилди, ғояси сингдирилди. Турклардаям шунақа бўлди.
Уларни 60-йиллардан 90-йилларгача бўлган ҳолати ҳам бизни ўша йиллардаги ҳолатимизга ўхшаш. Ўшанда биздаям яна “эскилик сарқитлари”га қарши янги ҳаракат бошланди. Туркияда ҳам Отатуркни ғояларини ёқлайдиган, “Европалашишни” ҳоҳлайдиган ҳарбийлар диктатура ўрнатдилар.
91 йилда биз мустақил бўлдик. Энди ҳеч ким бизга “Ислом дини эскилик сарқити” деб гапира олмайдиган, ёки “Темур босқинчи, Иван Грозный ва Петр Биринчилар буюк саркарда бўлишган” дея олмайдиган бўлди.
Ўхшашликни қарангки Эрдоғанни партияси иқтидорга келиб, улар ҳам тарихдаги ҳар хил “запрет”ларга барҳам берилиб турк халқини онгида катта ўзгаришлар кўзга ташланди.
Мана шу ерда солиштирсак биздан кўра анча “дунёвийроқ ва европалашган” Туркияда ҳоҳ диний, ҳоҳ маънавий, ҳоҳ тарихий қадриятларга эътибор кучлироқ бўлаётганини кўрасиз.
Ҳа биз Эрдоғандан дин ўрганмаяпмиз, балки у турк аёлини бошидаги рўмоли дахлсиз бўлиши керак деган жойда, бизникилар, аёл-қизларимиз бор йўғи рўмолни томоғини тагидан боғлагани учун паркка, зопаркка киргизмаяпмиз. Ўқишга олмаяпмиз. Ишга қабул қилмаяпмиз.
(Шу ерда бироз тушунча бераман: Рўмолини томоғини тагидан ўраган опа-сингилларимиз уйда, жамиятда бемалол юришибди. Аммо улар на давлат ва на хусусий корхоналарда ишга қабул қилинмаяптилар. Ёки мактаб, коллежларда рўмолини ўшанақа ўраганларга кўзим тушди. Аммо, олий ўқув юртларига рўмолни унақа қилиб ўраб борганларни кўрмаяпман. Баъзи танишларимни қизлари, ёки опа-сингиллари ўқишаяпти. Аммо улар ўқишга киришда рўмолини томоғини тагидан эмас, балки орқадан ўтказиб бошини тепасини ўзига боғлаб кираркан.)
Биз Эрдоғандан динни ўрганмаяпмиз. Балки бизнинг тепамиздагилар ҳам ўз мусулмонлигини унутиб қўймасин, ўзи учун Эрдоғандай озгина Қуръон ёдласин, агар ўзини мусулмон ҳисобласа диндан узоқлашмасин, деймиз. Ёки шуни орзу қиламиз. Чунки улар ҳам ўзини мусулмон ҳисоблайди, Ўлганларини тепасида Таборак ўқилиб, мусулмонча қилиб кўмилаяпти. Шундай экан, жа берилиб кетмаса ҳам меъёрида Ҳақни танисин деймиз. (Ўзини мусулмон санамайдиганларга бу гапни алоқаси йўқ.)
Аммо бизни шу ўйловимиз, шу орзуларимиз кимларгадир “Эрдоғандан динни ўрганиш” бўлиб туюлаётган экан, бу бизни эмас, уларни тушунчасини қусуридир.
Олдин мана шуниям тушуниб олиш керак.
Ғайрат Йўлдош
Манба: Facebook.com