Истанбулда 14-15 апрел кунлари давомида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамдўстлиги Ташкилотининг (ИҲТ) 13 саммити ўз ишини бошлади. Тадбирда 56 мамлакат вакиллари қатнашмоқда, шулардан 33 таси давлатни президенти ва бош вазирларидир.
Саммит очилишида Туркия давлат раҳбари Тойиб Эрдўғон сўзлар экан, бутун дунё мусулмонлари ҳал қилиши лозим бўлган муҳим масала, бу ички низоларни бартараф қилишга эътибор қаратиш эканлигини таъкидлади. “Ҳар доим таъкидлаганимдек, менинг диним сунний ҳам эмас, шиа ҳам эмас, менинг диним исломдир! Мен барча 1 миллиард 700 миллион қардошларим каби фақатгина бир мусулмонман. Бошқа барча нарсалар эътиқодим ва сифатимдан ташқаридадир.”
Истамбулдаги ушбу саммит “Адолат ва тинчлик йўлида бирлик ва ҳимжиҳатлик” шиори остида бўлиб ўтмоқда. Саммит арафасида Туркия ва Қозоғистон президентлари ҳамкорликдаги декларацияда ИҲТ давлатларини исломий муросани қўллаб-қувватлашни ва унга яқин йиллар мобайнида мусулмонлар учун янги сиёсий платформа сифатида қарашга чақиришди.
ИҲТ ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом ҳамжиҳатлигини таъминлаш учун 1969 йилнинг сентябр ойида ташкил қилинган. 2011 йилга қадар ташкилот Ислом конференцияси Ташкилоти номи остида фаолият юритган. ИҲТ 57 аъзо мамлакатдан иборат.
ЎХҲ хабарлар бўлими


МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ