O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Эрдўғоннинг Қут-ул-Амора маросимидаги мурожаати

Эрдўғоннинг Қут-ул-Амора маросимидаги мурожаати
195 views
30 April 2016 - 16:01

20160429-2-16048976-8773302-webjpg

Туркия президенти Эрдўғон, Лутфи Кирдор Конгрес саройидаги Кут-ул-Амара дастурида сўзга чиқди.

Эрдўғон Туркияни учта катта хавфдан огоҳлантирди. Тарихнинг янги авлодларга тушунтирилишида камчиликлар мавжудлигини айтиб ўтган давлат раҳбари, маданиятнинг минг йиллик тарихини ўзгартириш учун 1919 йилда бошланган тарих тушунчасини қабул этмаслигини ва бундай тарихни рад қилишини айтди.

Лутфи Кирдор Конгрес саройидаги Қут-ул-Амара Зафарининг 100 йиллиги маросимида нутқ сўзлаб, Туркия учун энг катта таҳликанинг уч турли фитна шаклида келишини таъкидлаган Эрдўғон, мазҳабчилик, ирқчилик ва терроризмга эътибор қаратди.

Тарих китобларида бизни аскар-халқ деб аташади

Барча жиҳатлар бўйича Биринчи жаҳон уруши ва Мустақиллик уруши миллатимизнинг қиёмидир. Яъни оёққа туриши, ўсишидир. Тарих китобларида бизнинг халқимизни қандай аташади? Аскар халқ ёки армия халқи ифодаси қўлланилади. Чунки биз керак бўлганда барча аъзолари билан иймони, ватани, байроғи, давлати учун жанг қилаолган, шунга қурби етган бир миллатмиз. Бизнинг армиямиз фақатгина хизматдан иборат эмасдир. Аксинч бизнинг бир мобил армиямиз бор. У ҳам бўлса халқнинг ўзидир.

Тарихимизни инглизларнинг истагига қараб ўзгартирдик

Афсуски биз расмий тарихимизни йиллар давомида айнан инглизлар истагани каби ўзгартириб келдик. Биринчи жаҳон урушининг ҳар жабҳасида, аввалига ингилизлар билан биргаликда душманларимизнинг ғазаб билан, дўстларимизнинг умид билан аммо бутун дунёнинг ҳайронлик билан кузатишига сабаб бўлган бир курашга киришдик. Сулҳ келишуви имзоланган бир вақтда Усмонли қўшинлари барча фронтларда жанг қилишни давом эттирди. Яъни ўртада қулаган, битган, таслим бўлган бир армия, бир давлат йўқ эди. Бизнинг бу даврдаги мағлубиятимиз, классик муаммомиз бўлган соҳада ғалаба қозониб, музокара ишида мағлубиятга учрашимиздир, яъни дипломатиянинг йўқлигидир.

Тарихимизни қора бир ўртук билан ўртишга, бекитишга урундик.

Бундай бир миллатнинг тарихидаги бойликларни англатишга китоб эмас, кутубхоналар ҳам камлик қилади. Бу бизга маълум. Лекин биз нима қилдик? Ўз тарихимиз устига қора бир ўртук билан ўртишга, беркитишга урундик. Ўз тарихимизни кўмишга урундик. Ўзимизга оид бўлган кўплаб муваффақиятларни биз билан алоқаси йўқ каби қисқача тушунтириб ўтганлар ёки ҳеч тушунтирмаганлар, ҳам аждодларимизга ҳурматсизлик ҳамда келажак авлодларга жуда катта бир ёмонлик қилганлар.

20160429-2-16048976-8773285-webjpgТурк бутун мусулмонларни англатувчи бир номдир

Ғарб маданиятида Турк маълум бир қавмнинг номи эмас, бутун мусулмонларни ифода этган бир номдир. Дунёда 200 миллиондан ортиқ мавжуд бўлган туркча сўзлашувчи ҳамжамиятлар дейилганча ақлга аввало бизнинг халқимиз келади. Миллат сифатида ташкил қилганимиз бу туйғунинг ортидаги катта кураш ва қурбонликларни жуда яхши кўриш, қадрлаш ва идрок этиш мажбуриятидамиз. Ўлкамизда афсуски, авлодларга бу буюк суратни кўрсатадиган бир тарих тушунчаси мавжуд эмас.

Миллатимизнинг тарихи 1919 йилда бошланмади

Миллатимизнинг, маданиятимизнинг мингларча йиллик тарихини, деярли 1919 йилдан бошлатган бир тарих тушунчасини рад этаман. Ҳар кимса ғалабалари ва мағлубиятлари билан сўнгги 200 йилимизни, ҳатто сўнгги 600 йилимизни мавҳумлаштириб эски Турк тарихидан Жумҳуриятга сакраса, билингки у одам миллатимизнинг ҳам, давлатимизнинг ҳам душманидир.

Ўз-ўзини танқид қилиш сифатида ифода қилаяпман

Биз учун уруш бошланиши даврида қилинган ниятлар билан, урушнинг сўнггида вужудга келган манзара жуда фарқлидир. Бизни бутунлай ёқиб, кулларимизни ҳавога совуришни исташган ҳолатлардан, янги бир Истиқбол курашини бошлаб, муваффақиятли якун топдирадиган жанговар руҳ, тажриба ва матонатга эришдик. Босиб ўтган 13 йилимизнинг сиёсий маъсулиятини ўз елкасига олган бир киши сифатида, тарихимизни янги авлодга бу жиҳатдан тушунтириш масаласида етарли масофани босиб ўтаолмаслигимизни ўз-ўзини танқид қилиш сифатида бу ерда ифода қилаяпман. Демократия ва тараққиётга доир устувор мақсадларимиз бизни шундай қамраб олган эдики, айниқса таълим, маданият, санъат соҳаларида орзу қилганимиз каби ўзгаришларни амалга оширувчи қадамларни отишда афсуски секин ҳаракатландик, камчилигимиз бор, аммо бартараф қиламиз. Иншааллоҳ бизнинг бу ҳаракатларимизни ҳукуматимиз бир қадам юқорига олиб чиқади, камчиликлар ўрни тўлдирилади. Бошимиздан ўтган сўнгги ўзгаришлар, бу ўзгаришларнинг биз учун энг камида бошқа соҳаларда эришган муваффақиятларимиз қадар муҳим эканлигини кўрсатди.

Уч фитна хавфи

Уч фитна биз учун катта аҳамият касб этади. Буларнинг бири мазҳабчиликдир. Шиалик, суннийлик… Бизнинг шиалик ёки суннийлик деган бир динимиз йўқ. Бизнинг динимиз Исломдир! Шу вақтда ИШИД, Ал-Қоида… Булар масжидга ракета отар экан “Аллоҳу Акбар” дейди. Ҳўш, у ердагилар ким? Улар ҳам “Аллоҳу Акбар” деган менинг қардошларимдир.

Бошқа бир фитна эса ирқчиликдир. Биз барча мавжудотни Аллоҳ яратгани учун севгучи бир миллатмиз.

Учинчи фитна Терроризмдир. Мана шаҳидларимиз бор. Аскардан, полициядан, қўриқчиларимиздан шаҳидларимиз бор. Фақат мен шу онда қаршимда аскарларни ва келажакнинг аскарларини кўраяпман. Сизлар Буюк Пайғамбар умматларисиз. Мен ишонаманки менинг аскар, полици, қўриқчи биродарларим бу йўлга шундай садоқат билан чиқишган.

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди