17 ноябр куни Покистондан Самарқандга етиб келгани айтилган Ражаб Тойиб Эрдўғон кун ўтиб, Ўзбекистон марҳум президенти қабрини зиёрат қилиб, унга гул қўйган.
Президент Эрдўғон Ислом Каримов қабри устида “Қуръон” тиловат қилган биринчи давлат раҳбари бўлган.
Ҳазрати Ҳизр қабристонига ташрифи жараёнида Туркия президентига Ўзбекистон муваққат президенти, Бош вазир Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилган.
Бу Туркия раҳбарининг ўтган 13 йил бадалида Ўзбекистонга қилган илк сафари бўлади.
Ташриф доирасида кўзда тутилган асосий тадбирлар ва икки томонлама музокараларнинг бугун – 18 ноябр куни бўлиб ўтиши айтилган.
Ҳозирча Эрдўғон ва Мирзиёевларнинг Самарқанддаги мулоқотлари тафсилотлари борасида расмий хабарлар имконли эмас.
Аммо Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг ташрифи арафасида томонларнинг Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболлари хусусида гаплашиб олишлари айтилган.
Бундан ташқари, бу икки давлат раҳбарининг ўзлари учун долзарб бўлган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашишлари ҳам билдирилган.
Ўзбекистон матбуоти Туркия президенти Самарқандга сафари кун тартибининг бундан бошқа тафсилотларига тўхталиб ўтмаган.
Манба: bbc.com/uzbek



Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ
ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди