Сўнги ўн кундан кўпроқ муддатда Туркиянинг турли шаҳарларида ҳукуматга, тўғрироғи Бош Вазир Эрдўғон олиб бораётган сиёсатга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Одатда сиёсатчилар бундай оммавий намойишлар туфайли хорижий сафарларини бекор қилиб, юртларига қайтиб келадилар. Аммо Туркия Бош Вазири намойишлар энг шиддатланган кунларда тўрт кунлик расмий сафар билан Мароккаш, Жазоир ва Тунисга жўнаб кетганди.
Кеча соат тунги 02 ларда Истанбулга қайтиб келган Эрдўғонни ўн мингга яқин тарафдорлари кутиб олдилар. Бу кутиб олиш Эрдўғоннинг машҳур Давос сафаридан қайтиб келишига ўхшади. Ўшанда Эрдўғон Исроил Президенти Пересни қотилликда айблаган ва дунё мусулмонларининг қаҳрамонига айланганди.
Эрдўғон кеча ўзини кутиб олган инсонларга қарши нутқ сўзлади. У нутқида ҳозир Туркияда бўлаётган намойишларни фойиз (судхўрлик) лоббилари тарафидан қўллаб қувватланаётганини айтди. Шунингдек, Эрдўғон бизни халқ сайлаган ва бизни ҳокимиятдан фақат халқ узоқлаштириши мумкин, деди. Бу билан Эрдўғон ҳозирги намойишлар унинг ҳукуматини ҳокимиятдан узоқлаштира олмаслигини таъкидлади.
ЎХҲ Ахборот Маркази
07.06.2013



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?