Туркия президенти, “Халқимизнинг истаги эътиборсиз қолдирилмайди” дея, Мажлис томонидан қабул қилинса ўлим жазосини тасдиқлашини айтган.
“CNN International”га интервю берган Туркия президенти Ражап Тойиб Эрдўғон давлат тўнтаришига уруниш ва кейинги вазият билан боғлиқ хулосалар борасида шундай деди:
“Бу воқеаларга боқганимиз замон 208 кишининг ҳаётдан кўз юмганини кўрасиз. АҚШда, Россияда, Хитойда ўлим жазоси бор. Халқнинг талаби бу террористларни ўлдириш. Оғир ўлим жазосига лойиқ бўлганларни нега қамоқхонада боқишимиз керак? Халқ ўлдирилган инсонларни ўйлаяпти. Бу ерда яққол бир ватанга хиёнат жинояти бор. Бу масаланинг конституциявий қарорга айлантирилиши парламентда кўриб чиқилади. Мен парламентдан чиқадиган бундай қарорни тасдиқлайман.”
ЎХҲ хабарлар бўлими