O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Эркин Қораҳонов вафот этди

Эркин Қораҳонов вафот этди
189 views
11 March 2013 - 14:08

Бу инсон ким экан? Бизга нима алоқаси бор деб ўйланманг. Э. Қораҳонов Наманган театрига салкам йигирма йил давомида раҳбарлик қилиб, қайта қуриш йиллари биздек кишиларни юқори лавозимли демократия душманларидан бошини кундага қўйиб ҳимоя қилиб, оҳири вазифасидан озод этилган инсон эди. Шундай одам ҳақида ёзмай бўладими!

Эркин Қораҳонов Тошкент театр ва рассомчилик институтини битиргач, Ҳоразм телевидениясига 12 йил давомида раҳбарлик қилди. Вилоят телевидениясини оёққа турғазди.

Олмаҳон Ҳайитова ҳукумат қаҳрига учраган пайтда уни қўрқмасдан вилоят телевидниясга чиқарди. Отажон Ҳудайшукуровдек халқ ҳофизини биринчи бўлиб элга танитди. 1975- йилдан 1991- йилгача Наманган театрида директор бўлиб ишлаб, Камолиддин Раҳимов каби ўнлаб эл суйган санъаткорларни ижодини гуллаб-яшнашида кўмаклашди.

Қайта қуриш йиллари эди. 1989-йил бошида мен театрда биринчилардан бўлиб “Бирлик”ни бўлимини туздим. Москва бу ҳаракатларга қарши бўлмаса ҳам Тошкент бу ҳаракатларни тузилмаларини ҳар бир корҳона ва ташкилотларда тузилишига қарши турган эди. Эркин ака бизларни фолиятимизга имкониятлар яратиб берди. Шахсан мени театрни касаба уюшмасига раис бўлиб сайланганимда Обкомдан “бундай қилиш мумкин эмас!” деган буйруқ келса ҳам “Буни театр жамоатчилиги сайлади” деб уларни кўрсатмаларини рад этди.

Бир куни мен касаба уюшмаси йиғилишида “Директорни семиз қорнида нажосдан бошқа нарса йўқ. У юқори нима деса шуни қилади” деб юбордим. Вилоя касаба уюшмаси йиғилишида шаҳар ижрокомини раисини, Пушкин номидаги марказий боғ номини ҳали ҳам Машраб номига ўзгартирмагани учун уни кескин танқид қилдим. Бу ишларим учун гарчан юқоридан мени жазолашни талаб қилишган бўлса ҳам Эркин ака: “Демократия танқиддан иборат” деган мазмунда жавоб қилиб мени жазоламади. Театрда фаолият олиб бораётган “Бирлик”, кейинчалик “Эрк” партияси аъзоларига шарт-шароитлар яратиб берди.

1990-йили мен Наманган шаҳрининг Чорсу майдонида совет армиясида хизмат қилаётган фарзанларимизни тобутлари келаётганига қарши очлик эълон қилдим. Эркин ака мени олдимга келиб, “ Менга сени ишдан олиш ҳақида буйруқ беришди. Калламни олиб қўйса ҳам сени ишдан ҳайдамайман, ўтиравер” деб кетди.

Мен йигирма йил давомида театр концертларини олиб бордим. 1991-йили матбуот куни муносабати билан марказий боғда обком котиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бизнинг театр ҳодилари концерт қўйишимиз керак эди. Мен коцертни бошлаш учун ўртага чиқиб “Узтозларим мени кечиришсин.Орқама – орқа болаларимизнинг ўлиги ўрис юртидан келиб турганда, матбуотимиз холати ўзгармай турган пайтда мен бундай йиғилишда қатнашишдан бош тортаман!” деб чиқиб кетдим. Шунда ҳам Эркин ака мени жазоламади.

Эхтимол Сиз ўйларсиз: “Уша давр сиёсати шунақа бўлганда” деб. Шуни унутманг. Баъзи раҳбарлар ҳокимият тарфида бўлиб, биздайларни кўп бор жазолаганларини яҳши билмамиз. Лекин Эркин Қораҳонов бундай раҳбарлардан эмас эди.

1991-йил оҳирига келиб кутилмаганда обком Театр ҳодимларни йиғиб, Қораҳоновни ишдан олинганини эълон қилди. Мен бу воқеани олдиндан билиб санъаткорларни тайёрлаб қўйган эдим. Обком ҳодими ҳалиги ҳабарни етказиши билан ҳамма оёққа туриб Қораҳоновни ҳимоя қила бошлади. Улар ниятларига ета олмадилар. Лекин оҳири обком маҳсус буйруқ чиқариб, уша пайтдаги демократик қонунларни оёқ ости қилиб бўлса ҳам Қораҳоновни ишдан бўшатди. Буни эшитиб театр жаоатчилигини қаршилигига қарамай мен ҳам ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим.

Қораҳонов кейинги пайтларда бир оёғидан маҳрум бўлиб,диабет касалига дучор бўлган эди.

Мен Эркин акадан умрини оҳиригача ҳабар олиб турдим. Куни кеча бола-чақалари билан чақ-чақлашиб ўтириб, кутилмаганда Қораҳоновни жони узилди. Фотиҳага келганларни кети узилмас эди. Ҳаммани тилида Эркин акани уларга қилган яҳшиликлари. Йиғламаган одам қолмади. Тирикликда одамларга фақат яҳшилик қилиш керак экан. Қораҳоновни ҳаёти ҳозирги ҳокимият вакилларидан тортиб барчамизга ўрнак бўлиши керак деб ўйлайман. Қани яшасанг Қораҳоновга ўҳшаб яшасанг. Эркин акани Оллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси.