O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Эрк Демократик партиясининг Билдириши

Эрк Демократик партиясининг Билдириши
1,015 views
11 July 2021 - 11:10

Сурункали босим ва тазйиқлари натижасида ташкилотимиздан Ўзбекистон Президентлигига номзод қилиб кўрсатилган Жаҳонгир Отажон бугун сиёсий фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

Ж.Отажоннинг бу қарорини ташкилот ўларок тушуниш билан қаршилаймиз. Зеро Ўзбекистон ҳукумати ҳар қандай мухолиф ҳаракат ва ҳар қандай мухолиф фикрга душманча сиёсатини фақат Эрк партияси эмас янги тузилган бошқа сиёсий ташкилотларга нисбатан ҳам очиқча намойиш қилиб келмокда.

Жаҳонгир Отажоннинг баёнотидан кейин унинг Президентликка номзоди ҳам автоматик ўлароқ бекор бўлди.

Эрк партияси мавжуд сиёсий вазиятда яқинлашиб келаётган Президентлик Сайловларига номзод кўрсатмаслигини ҳам эълон қилади.

Чунки бу қўштирноқ ичидаги сайловда мухолифатнинг расмий рўйхатга олинмаслиги тамомила аниқ бўлди.

Эрк партияси байналминал ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматининг бу сиёсий ўйинига керакли баҳони бериб, унинг сохта сайловларига кузатувчи юбормасликка даъват қилади.

Ўзбекистон Эрк Демократик Партияси Марказий Кенгаши