Ўзбекистон Эрк Демократик партиясига аъзо бўлиш партиянинг www.uzerk.org расмий интернет саҳифаси орқали ёки партиянинг Facebook.com тармоғидаги саҳифаси орқали амалга оширилиши мумкин.
Расмий интернет саҳифа орқали аъзо бўлиш тартиби:
- Партиянинг www.uzerk.org манзилидаги сайтига киринг.
- Кириш саҳифасидаги “Партияга аъзолик” бўлимига кирилганда партия аъзолиги учун ариза тўлдириш саҳифасига йўналтириласиз.
- Ариза анкетада берилган саволларга жавоб беринг, партияга аъзолик гувоҳномаси учун бир дона биометрик расм ва парспорт (ёки ID карта) нусхасини юкланг.
- Анкетани тўлдирганингиздан сўнг “жўнатиш” тугмасини босинг.
Партиянинг Facebook.com тармоғидаги саҳифаси орқали аъзо бўлиш тартиби:
- Партиянинг Facebook.com тармоғидаги https://www.facebook.com/erkpartiyasi саҳифасига киринг.
- Бош саҳифа ўнг тарафидаги “Регистрация” тугмасини босганингизда партия аъзолиги учун ариза тўлдириш саҳифасига йўналтириласиз.
- Ариза анкетада берилган саволларга жавоб беринг, партияга аъзолик гувоҳномаси учун бир дона биометрик расм ва парспорт (ёки ID карта) нусхасини юкланг.
- Анкетани тўлдирганингиздан сўнг “жўнатиш” тугмасини босинг.
Агар юқоридаги иккита усул билан рўйхатдан ўта олмасангиз битта расм ва паспорт нусхасини партияга аъзолик гувоҳномаси жўнатиладиган манзилни ёзиб uzerkdp@gmail.com электрон манзилимизга юборишингиз мумкин.
Аризангиз бизга келиб тушган кундан бошлаб сизнинг партияга аъзолигингиз расмийлаштирилади ва анкетада кўрсатилган манзилга партияга аъзолик гувоҳномангиз почта орқали жўнатилади.
ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ҚИЛГАН ҲОЛДА ПАРТИЯГА АЪЗО БЎЛИШ УЧУН ЮБОРИЛГАН ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАР ҲЕЧ ҚАЕРДА ОШКОР ҚИЛИНМАЙДИ.
Эрк партияси матбуот бўлими