Сўнги уч ой давомида Туркияда бўлиб турган Жаҳонгир Отажон Instagram саҳифасида орқали Ўзбекистонга қайтганини маълум қилди.
Аввалроқ бу йилги сайловларда Эрк Партияси номидан Ўзбекистон Президентлигига ўз номзодини қўйишини эълон қилган собиқ хонанда аэропортдан чиқиши билан журналистларга илк интервьюсини берди.
Отажонннинг инстаграм саҳифасига юкланган видеода ўзи аъзо бўлган Эрк Демократик Партияси фаолияти ҳақида маълумот берди ва партиянинг 90-йиллар Ўзбекистон мустақиллигига ўз ҳиссасини қўшганини таъкидлади.
“Авваламбор Адлия вазирлигига бориб партиянинг қонуний асосларда фаолиятини давом эттириши хусусида гаплашаман. Чунки партиямиз 1991 йил 3 сентябрда Адлия вазирлигидан қонуний рўйхатдан ўтган ва 90 йилларда Ислом Каримов ёки унинг атрофидаги баъзи мансабдорлар томонидан партия фаолиятига тўсиқ қўйилган” деди Жаҳонгир Отажон.
Жаҳонгир Отажон Ўзбекистонга сафари олдидан қилган чиқишида Туркияда Ўзбекистон мустақиллигининг ташаббускорларидан бўлган Эрк Демократик Партияси лидери Муҳаммад Солиҳ билан танишганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ хонанда сиёсий фаолиятини бошлагандан сўнг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари орқали Ўзбекистондаги вазият билан боғлиқ кўплаб танқидий чиқишлар қилган ва мамлакатда адолатнинг қарор топиши учун Ўзбекистон президенти бўлиш мақсадида бу йилги сайловларда Эрк Демократик Партияси номидан ўз номзодини қўйишини маълум қилган.
Эрк Партияси Матбуот бўлими



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди