O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Эрта қувонибман шекилли…

Эрта қувонибман шекилли…
189 views
01 November 2017 - 10:30

Кеча ижтимоий тармоқларда журналист Исмат Хушевнинг менга тегишли хабар-мақоласини ўқидим. Унга кўра, 2017 йил ўктабирининг 30-куни Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва Ахборот Агентлиги бош директори хонасида “Бу кунлар” рўмани ва муаллифининг тақдири ҳал этилган.

“Ҳамма бир овоздан Бош директор таклифини қўллаб-қувватлади ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон китоби одамларни давлат тўнтаришига тайёрлаб, ҳукуматни босиб олишга даъват этувчи асар деган якдил хулосага келинди”, деб ёзибди таниқли журналист.

Муаллифнинг ўтган ҳафта эълон этган “МХХ Президентни орқага чекинтирмоқчими?” деб номланган мақоласи ҳам мен учун бир оз ваҳимали эди. Унда айтилишича, “…24 октябрь куни кундуз соат 16:00 да Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлигида ўтган махфий йиғилишда “Бу кунлар” китоби атрофида яна олдингидай – ёзувчини давлат тўнтаришида айблаш ва ҳокимиятни куч билан эгаллашга даъват ҳақида бир талай тутуриқсиз ва куракда турмайдиган гап-сўз ва тўҳматлар айланган”.

Тўғриси, бу ҳақда менинг хабарим йўқ, бундай йиғилиш ўтганми-ўтмаганми – билмас эдим. Табиий, кўнглимга хавотир оралади, аммо воқеанинг аниғини билмаганим учун унга муносабат билдирмадим. Хабар хато бўлса, раддия чиқар, деб кутдим. Балки учинчи йиғилишларига муаллиф сифатида мени таклиф этиб қолишар, деб ҳам ўйладим.

ЭРТА ҚУВОНИБМАН ШЕКИЛЛИ…Кеча ижтимоий тармоқларда журналист Исмат Хушевнинг менга тегишли хабар-мақоласини ўқидим. Унга кўра, 2017 йил ўктабирининг 30-куни Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва Ахборот Агентлиги бош директори хонасида “Бу кунлар” рўмани ва муаллифининг тақдири ҳал этилган.“Ҳамма бир овоздан Бош директор таклифини қўллаб-қувватлади ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон китоби одамларни давлат тўнтаришига тайёрлаб, ҳукуматни босиб олишга даъват этувчи асар деган якдил хулосага келинди”, деб ёзибди таниқли журналист.Муаллифнинг ўтган ҳафта эълон этган “МХХ Президентни орқага чекинтирмоқчими?” деб номланган мақоласи ҳам мен учун бир оз ваҳимали эди. Унда айтилишича, “…24 октябрь куни кундуз соат 16:00 да Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлигида ўтган махфий йиғилишда “Бу кунлар” китоби атрофида яна олдингидай – ёзувчини давлат тўнтаришида айблаш ва ҳокимиятни куч билан эгаллашга даъват ҳақида бир талай тутуриқсиз ва куракда турмайдиган гап-сўз ва тўҳматлар айланган”.Тўғриси, бу ҳақда менинг хабарим йўқ, бундай йиғилиш ўтганми-ўтмаганми – билмас эдим. Табиий, кўнглимга хавотир оралади, аммо воқеанинг аниғини билмаганим учун унга муносабат билдирмадим. Хабар хато бўлса, раддия чиқар, деб кутдим. Балки учинчи йиғилишларига муаллиф сифатида мени таклиф этиб қолишар, деб ҳам ўйладим.Раддия ҳам берилмади, мени ҳеч қаёққа таклиф ҳам этишмади.Кеча ўқидим, кутилган у учинчи йиғилишни ҳам ўтказиб олишибди!Барибир, бу гап чинмикан ё миш-мишмикан, деб яна кутдим. Бунақа шов-шувли хабарга, агар у ёлғон ё хато бўлса, расмий раддия албатта чиқади, деб ўйладим.Лекин, мана, орадан кун ўтди, ҳамон жимжитлик. Энди менинг бу хабарларга ишонмасликка сабабим қолмади.Бир ҳафта оралиғи билан чиққан иккала хабарда ҳам бир нозик нуқта диққатни чекди: журналист ёзишича, қандайдир МХХ ходимлари эксперт гуруҳидан “Бу кунлар”га хулоса қайси руҳда ва нима мазмунда бўлишини олдиндан талаб этишган!Оллоҳ-Оллоҳ! Бу хабар рост бўлса, у қанақа хулоса бўлади?! Бирон асарни элакдан ўтказишдан мурод тортишувли масалага мутахассисларни жалб этиб холис хулосаларини олиш эмасми?! Бунда экспертларни танлашда асар муаллифининг ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи йўқми?!Эксперт гуруҳи қинғир хулоса чиқаришига олдиндан мажбур этилибдими, демак, асарда улар талаб этаётган “айб” йўқ! Айби бор бўлганида “олдиндан талаб”сиз ҳам осонгина топилар эди!Хуллас, бу ишдан ўтган аср 37-38-йиллари қатағонининг иси келяпти!Тарихдан сабоқ чиқариш йўқ экан-да. Наҳот адабиётнинг, асарнинг, ижодкорнинг, инсоннинг тақдири мана шунақа босиму енгил-елпилик билан ҳал этиб юборилаверса?!Мен бугун менга ва китобимга қарши якдил овоз берганлар ким эканини билмайман, лекин эртами-индинми улар кимлиги албатта очилади. Худди 37-38-йиллар қатағонининг “экспертлари” каби!Бугун у эски сотқинлар ким бўлганини ҳамма билди. “Қатлнома” сингари китоблар ёзилди бу ҳақда. Орадан ҳеч қанча ўтмай “халқ душманлари” оқланди, уларни дор тагига келтирган “экспертлар” номи эса тарихда абадул-абад қора бўлиб қолди!Тарих такрорланяпти. Келажак авлод олдида, айниқса ўз болалари кўзида юзлари шувит бўлиб қолишини ўйладимикан “буюртмага кўра хулоса қилиб берган янги экспертлар”?! Бўлар иш бўлди. Бир китобга ва бир ёзувчига орқадан “ҳукм” ўқилди! Бундай вазиятда мен нима қилишим мумкин? Нима қила олардим?1. Мен Оллоҳдан фақат ва фақат яхшиликни умид қиламан.Мени қамоқдан бир марта чиқарган президент Шавкат Мирзиёев яна бир марта ўз қатъиятини кўрсатади деб ўйлайман. Иқтидорга келганининг бир йиллиги арафасида бундай кир бир ишга имзо отмайди деб ишонаман.Шуни ишонч билан айтаман ва инсофли ўқувчилар ҳам билишадики, асаримда “конституцион тузумга тажовуз” ҳам, “ҳокимиятни куч билан эгаллашга чақириқ” ҳам йўқ! Мен китобда мустақил давримизнинг илк чорак асри давомида йўл қўйилган айрим камчиликлар устидан халқимга шикоят қилганман, холос. “Қани эди шу хатоликлар ҳам бўлмаса!” деган орзуда қўлимга қалам олганман. Ва у камчиликлардан қутулишнинг энг тинч ва энг самарали йўлларини кўрсатишга ҳаракат қилганман.Танқид ўз йўлига, унга кимдир қўшилади, кимдир қўшилмайди ё инкор этади. Асосий эътибор бериладиган нуқта асардаги хулосалардир. Афсус, “буюртма билан ишлаган экспертлар” китобнинг танқид қисминигина, ўшани ҳам бирёқлама кўряптилар, хулоса қисмларига боқмаяптилар. Ҳолбуки, йигирмата бобнинг ҳар бирида “Кичик хулоса”лар ва китоб охирида “Катта хулоса” берилган. Уларнинг ҳеч бир ерида салбий ҳаракатга чақириқ йўқ! Аксинча, камчиликларни тинчлик, ҳамжиҳатлик ва маърифат билан ҳал этиш ғояси илгари сурилган. Ҳар қандай салбий ҳаракатга мисоллар билан қаттиқ-қаттиқ танбеҳ берилган, қизиққонли бошибузуқларни хатарли йўлдан кескин қайтарилган.2. “Бу кунлар”ни ўқиган ва у тўғри ниятда ёзилганини билган халқимизга, адабий жамоатчиликка, ижодкор акаларим, дўстларим ва укаларимга умид-ла хитоб этаман:Азизлар, қай бирингиз мени яхши, қай бирингиз ёмон кўрарсиз, асарларим ҳам кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас, лекин ҳозир масала бу эмас. Масала шуки, бугун менинг бошимга тушаётган кўргилик эртага сизнинг ҳам бошингизга тушиши мумкин. Бугун ҳар биримиз учун шараф масаласи ўртага чиқди. Ё ҳақни айтиб шарафингизни қўринг, ё бир чеккада томошабин бўлиб уни бой беринг! Одамнинг қандайлиги синовли кунларда билинади. Жим турманг! “Бу кунлар”ни шу кунгача ўқимаган бўлсангиз, ўқинг! Ўқиган бўлсангиз, икки оғиз фикрингизни билдиринг! Ахир, адабиёт нима, вазифаси нима, адабий-бадиий усуллар нима эканини бошқалар билмаса ҳам сиз биласиз! Муаллиф китобда халқ, ватан, миллат, давлат шаъни-шавкати учун жон куйдирганини сиз зукколар аниқлаб-тушунтириб бермасангиз, бу ишни ким қилади?! Чунки бу улуғ тушунчалар қадр-қимматини сиз яхшироқ биласиз. Халқ, ватан, давлат манфаати ҳақларида китоблар ёзасиз, шу руҳда ёш авлодни тарбиялайсиз.Бир чеккада қараб турмай орага кирасиз деб умид этаман. Акс ҳолда, яъни чорасиз қолсам, дунё ҳамжамиятига, халқаро ҳуқуқий ва инсонпарвар ташкилотларга мурожаат этишга, “Бу кунлар” устида мустақил халқаро эксперт гуруҳи тузишни илтимос қилишга мажбур бўламан.Ўйлайманки, сизнинг ва сиз кабиларнинг ҳаракатингиз биланоқ “Иш”имиз ижобий сўнгига етади. Оқни оқ, қорани қора дейишга ўзимизнинг кучимиз ва салоҳиятимиз бор, ахир! Бегоналарнинг орага тушишига муҳтож қилмасин.3. Менга қолган чоралардан яна бири – президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат этаман:Муҳтарам Президент!Мамлакат ва дунё миқёсидаги катта ишлар билан банд бўлишингизга қарамай, менинг ишимга яна бир марта аралашишингизни ва ҳозиргача давом этиб келаётган тушунмовчиликни узил-кесил ҳал этиб беришингизни сўрайман. Гап менинг шахсий озодлигим устидагина кетмаяпти ҳозир. Мен, шубҳасиз, тақдиримда битилганини кўраман. Қамоқ бўлса қамоқ, бошқаси бўлса бошқа! Аммо менинг қамалишимдан на ўзимга, на оиламга ва на давлатимга заррача фойда бор. Аксинча, ҳар учала томонга ҳам фақат зарардир.Камчиликларни кўрсатган бир ёзувчини нима қилиб бўлмасин қамаш йўлини қидирмасдан, у камчиликларни тузатиш устида ишлаган фойдали эмасми?! Бугун Сиз ҳамма соҳадан худди мана шу йўлни талаб этяпсиз-ку! Ахир, танқид – келажак меваси, дейди доно халқимиз!Қамоқ чора эмаслиги аниқ. Бунинг устига, ҳақсиз қамаш зулмдир. Мен Сизнинг даврингизда зулм бўлишини истамайман. Кошки бир кишининг қамалиши билан ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар яхши томонга ўнгланиб қолса! Сизнинг айни чоқдаги қарорингиз давлатимиз бундан бу ёғига қандай йўлдан боражагини ҳам кўрсатади ва бу қарор жуда кўп эзгуликларнинг тантанасига айланиб кетиши муқаррар.“Бу кунлар”да айримлар излаётган салбий ғоя мутлақо йўқлигига, эски давр ҳақидаги танқидларим ва хулосаларимда мен ҳақлигимга қатъий ишонаман. Ишонмаганимда ёки унда хавфли-салбий ғоялар бўлганида, мантиқан қарасак, жонимни таҳликага қўйиб юртимга қайтармидим, ўзимни тутиб берармидим?! Мен Сизнинг ҳар хил минбарларда сўзлаётган сўзларингизни самимий деб билдим, бошлаган ислоҳотларингизга ва ниятингизнинг эзгулигига ишондим. Сизни ҳам ишонтириб айтаман: “Бу кунлар” асари янги давлатимизнинг янги жамият қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларига энг керакли ва фойдали ёрдамчидир. Бу китоб дўстдир, душман эмас. Дўстдан душман ясашга ҳаракатлар яхшиликка олиб бормайди.“Бу кунлар” халқимизнинг узоқ йиллик орзу-умидларини, хоҳиш-истакларини ифодалайди. Ислоҳот шошилмасдан, босқичма-босқич, шу йўналишда қилинса, Оллоҳнинг инояти-ла, жамиятимиз ҳам, давлатимиз ҳам кучли бўлади. Тез орада ҳартомонлама мисли кўрилмаган ютуқларга эришамиз. Ўзбекистон дунёда ўз обрўйи ва шаън-шавкатини тиклайди.Муҳтарам Президент, Сиз дадил бошлаган ислоҳотларга янги фикр керак ва бу янги фикр “Бу кунлар”да бор. Ҳозиргидай матонат ва қатъият билан бу ислоҳотлар охиригача етказилса, мамлакатнинг янги даври Сизнинг номингиз билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолажагига ва бошингизга халқимизнинг ясама эмас, самимий дуолари ёғилажагига ишонаман.Эзгу ниятларингиз том амалга ошишини Оллоҳ насиб этсин!Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон,2017 йил нўябрининг 1-куни.

Nurulloh Muhammad Raufxon paylaştı: 31 Ekim 2017 Salı

 

Раддия ҳам берилмади, мени ҳеч қаёққа таклиф ҳам этишмади.

Кеча ўқидим, кутилган у учинчи йиғилишни ҳам ўтказиб олишибди!

Барибир, бу гап чинмикан ё миш-мишмикан, деб яна кутдим. Бунақа шов-шувли хабарга, агар у ёлғон ё хато бўлса, расмий раддия албатта чиқади, деб ўйладим.

Лекин, мана, орадан кун ўтди, ҳамон жимжитлик. Энди менинг бу хабарларга ишонмасликка сабабим қолмади.

Бир ҳафта оралиғи билан чиққан иккала хабарда ҳам бир нозик нуқта диққатни чекди: журналист ёзишича, қандайдир МХХ ходимлари эксперт гуруҳидан “Бу кунлар”га хулоса қайси руҳда ва нима мазмунда бўлишини олдиндан талаб этишган!

Оллоҳ-Оллоҳ! Бу хабар рост бўлса, у қанақа хулоса бўлади?! Бирон асарни элакдан ўтказишдан мурод тортишувли масалага мутахассисларни жалб этиб холис хулосаларини олиш эмасми?! Бунда экспертларни танлашда асар муаллифининг ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи йўқми?!

Эксперт гуруҳи қинғир хулоса чиқаришига олдиндан мажбур этилибдими, демак, асарда улар талаб этаётган “айб” йўқ! Айби бор бўлганида “олдиндан талаб”сиз ҳам осонгина топилар эди!

Хуллас, бу ишдан ўтган аср 37-38-йиллари қатағонининг иси келяпти!

Тарихдан сабоқ чиқариш йўқ экан-да. Наҳот адабиётнинг, асарнинг, ижодкорнинг, инсоннинг тақдири мана шунақа босиму енгил-елпилик билан ҳал этиб юборилаверса?!

Мен бугун менга ва китобимга қарши якдил овоз берганлар ким эканини билмайман, лекин эртами-индинми улар кимлиги албатта очилади. Худди 37-38-йиллар қатағонининг “экспертлари” каби!

Бугун у эски сотқинлар ким бўлганини ҳамма билди. “Қатлнома” сингари китоблар ёзилди бу ҳақда. Орадан ҳеч қанча ўтмай “халқ душманлари” оқланди, уларни дор тагига келтирган “экспертлар” номи эса тарихда абадул-абад қора бўлиб қолди!

Тарих такрорланяпти. Келажак авлод олдида, айниқса ўз болалари кўзида юзлари шувит бўлиб қолишини ўйладимикан “буюртмага кўра хулоса қилиб берган янги экспертлар”?!

Бўлар иш бўлди. Бир китобга ва бир ёзувчига орқадан “ҳукм” ўқилди! Бундай вазиятда мен нима қилишим мумкин? Нима қила олардим?

1. Мен Оллоҳдан фақат ва фақат яхшиликни умид қиламан.

Мени қамоқдан бир марта чиқарган президент Шавкат Мирзиёев яна бир марта ўз қатъиятини кўрсатади деб ўйлайман. Иқтидорга келганининг бир йиллиги арафасида бундай кир бир ишга имзо отмайди деб ишонаман.

Шуни ишонч билан айтаман ва инсофли ўқувчилар ҳам билишадики, асаримда “конституцион тузумга тажовуз” ҳам, “ҳокимиятни куч билан эгаллашга чақириқ” ҳам йўқ! Мен китобда мустақил давримизнинг илк чорак асри давомида йўл қўйилган айрим камчиликлар устидан халқимга шикоят қилганман, холос. “Қани эди шу хатоликлар ҳам бўлмаса!” деган орзуда қўлимга қалам олганман. Ва у камчиликлардан қутулишнинг энг тинч ва энг самарали йўлларини кўрсатишга ҳаракат қилганман.

Танқид ўз йўлига, унга кимдир қўшилади, кимдир қўшилмайди ё инкор этади. Асосий эътибор бериладиган нуқта асардаги хулосалардир. Афсус, “буюртма билан ишлаган экспертлар” китобнинг танқид қисминигина, ўшани ҳам бирёқлама кўряптилар, хулоса қисмларига боқмаяптилар. Ҳолбуки, йигирмата бобнинг ҳар бирида “Кичик хулоса”лар ва китоб охирида “Катта хулоса” берилган. Уларнинг ҳеч бир ерида салбий ҳаракатга чақириқ йўқ! Аксинча, камчиликларни тинчлик, ҳамжиҳатлик ва маърифат билан ҳал этиш ғояси илгари сурилган. Ҳар қандай салбий ҳаракатга мисоллар билан қаттиқ-қаттиқ танбеҳ берилган, қизиққонли бошибузуқларни хатарли йўлдан кескин қайтарилган.

2. “Бу кунлар”ни ўқиган ва у тўғри ниятда ёзилганини билган халқимизга, адабий жамоатчиликка, ижодкор акаларим, дўстларим ва укаларимга умид-ла хитоб этаман:

Азизлар, қай бирингиз мени яхши, қай бирингиз ёмон кўрарсиз, асарларим ҳам кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас, лекин ҳозир масала бу эмас. Масала шуки, бугун менинг бошимга тушаётган кўргилик эртага сизнинг ҳам бошингизга тушиши мумкин. Бугун ҳар биримиз учун шараф масаласи ўртага чиқди. Ё ҳақни айтиб шарафингизни қўринг, ё бир чеккада томошабин бўлиб уни бой беринг! Одамнинг қандайлиги синовли кунларда билинади. Жим турманг! “Бу кунлар”ни шу кунгача ўқимаган бўлсангиз, ўқинг! Ўқиган бўлсангиз, икки оғиз фикрингизни билдиринг! Ахир, адабиёт нима, вазифаси нима, адабий-бадиий усуллар нима эканини бошқалар билмаса ҳам сиз биласиз! Муаллиф китобда халқ, ватан, миллат, давлат шаъни-шавкати учун жон куйдирганини сиз зукколар аниқлаб-тушунтириб бермасангиз, бу ишни ким қилади?! Чунки бу улуғ тушунчалар қадр-қимматини сиз яхшироқ биласиз. Халқ, ватан, давлат манфаати ҳақларида китоблар ёзасиз, шу руҳда ёш авлодни тарбиялайсиз.

Бир чеккада қараб турмай орага кирасиз деб умид этаман. Акс ҳолда, яъни чорасиз қолсам, дунё ҳамжамиятига, халқаро ҳуқуқий ва инсонпарвар ташкилотларга мурожаат этишга, “Бу кунлар” устида мустақил халқаро эксперт гуруҳи тузишни илтимос қилишга мажбур бўламан.

Ўйлайманки, сизнинг ва сиз кабиларнинг ҳаракатингиз биланоқ “Иш”имиз ижобий сўнгига етади. Оқни оқ, қорани қора дейишга ўзимизнинг кучимиз ва салоҳиятимиз бор, ахир! Бегоналарнинг орага тушишига муҳтож қилмасин.

3. Менга қолган чоралардан яна бири – президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат этаман:

Муҳтарам Президент!

Мамлакат ва дунё миқёсидаги катта ишлар билан банд бўлишингизга қарамай, менинг ишимга яна бир марта аралашишингизни ва ҳозиргача давом этиб келаётган тушунмовчиликни узил-кесил ҳал этиб беришингизни сўрайман. Гап менинг шахсий озодлигим устидагина кетмаяпти ҳозир. Мен, шубҳасиз, тақдиримда битилганини кўраман. Қамоқ бўлса қамоқ, бошқаси бўлса бошқа! Аммо менинг қамалишимдан на ўзимга, на оиламга ва на давлатимга заррача фойда бор. Аксинча, ҳар учала томонга ҳам фақат зарардир.

Камчиликларни кўрсатган бир ёзувчини нима қилиб бўлмасин қамаш йўлини қидирмасдан, у камчиликларни тузатиш устида ишлаган фойдали эмасми?! Бугун Сиз ҳамма соҳадан худди мана шу йўлни талаб этяпсиз-ку! Ахир, танқид – келажак меваси, дейди доно халқимиз!

Қамоқ чора эмаслиги аниқ. Бунинг устига, ҳақсиз қамаш зулмдир. Мен Сизнинг даврингизда зулм бўлишини истамайман. Кошки бир кишининг қамалиши билан ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар яхши томонга ўнгланиб қолса!

Сизнинг айни чоқдаги қарорингиз давлатимиз бундан бу ёғига қандай йўлдан боражагини ҳам кўрсатади ва бу қарор жуда кўп эзгуликларнинг тантанасига айланиб кетиши муқаррар.

“Бу кунлар”да айримлар излаётган салбий ғоя мутлақо йўқлигига, эски давр ҳақидаги танқидларим ва хулосаларимда мен ҳақлигимга қатъий ишонаман. Ишонмаганимда ёки унда хавфли-салбий ғоялар бўлганида, мантиқан қарасак, жонимни таҳликага қўйиб юртимга қайтармидим, ўзимни тутиб берармидим?!

Мен Сизнинг ҳар хил минбарларда сўзлаётган сўзларингизни самимий деб билдим, бошлаган ислоҳотларингизга ва ниятингизнинг эзгулигига ишондим. Сизни ҳам ишонтириб айтаман: “Бу кунлар” асари янги давлатимизнинг янги жамият қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларига энг керакли ва фойдали ёрдамчидир. Бу китоб дўстдир, душман эмас. Дўстдан душман ясашга ҳаракатлар яхшиликка олиб бормайди.

“Бу кунлар” халқимизнинг узоқ йиллик орзу-умидларини, хоҳиш-истакларини ифодалайди. Ислоҳот шошилмасдан, босқичма-босқич, шу йўналишда қилинса, Оллоҳнинг инояти-ла, жамиятимиз ҳам, давлатимиз ҳам кучли бўлади. Тез орада ҳартомонлама мисли кўрилмаган ютуқларга эришамиз. Ўзбекистон дунёда ўз обрўйи ва шаън-шавкатини тиклайди.

Муҳтарам Президент, Сиз дадил бошлаган ислоҳотларга янги фикр керак ва бу янги фикр “Бу кунлар”да бор. Ҳозиргидай матонат ва қатъият билан бу ислоҳотлар охиригача етказилса, мамлакатнинг янги даври Сизнинг номингиз билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолажагига ва бошингизга халқимизнинг ясама эмас, самимий дуолари ёғилажагига ишонаман.

Эзгу ниятларингиз том амалга ошишини Оллоҳ насиб этсин!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон,
2017 йил нўябрининг 1-куни.

facebook.com