Марказий Осиё минтақасида интеграцияни тарғиб қилишга қаратилган ҳар қандай уринишлар «русофобия» сифатида талқин этилаётгани яққол кўриниб турибди,бундан жуда афсусдаман.
Фақат қасддан разил инсинуация қилиш ниятидагилар мени «русофоб» дейиши мумкин.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, 2020 йил март ойида Тошкентда қаттиқ карантин жорий қилинганда дўконлар ёпилиб, транспорт қатнови тўхтатилганда, минглаб ёлғиз кексалар озиқ-овқатсиз қолгани ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмади. Ўша пайт Азиза Умарова улар ҳақида ўйлай бошлади ва биз волонтёрлар билан бундай рус бувиларнинг юзлаб нафарига ёрдам бердик. https://mytashkent.uz/2020/04/06/oda-80-letnim / Чунки бу аёллар ўз ҳаётини давлатга хизмат қилишга бағишлаган ва уларга ёрдам берувчи бирор инсон йўқ эди, уларнинг ўз фарзандлари эса узоқда, Россияда яшайди. Ҳатто православ черкови ҳам ўз қарамоғидагиларнинг рўйхатини бизга юборган эди. Биз уларга ёрдам бердик.
Менга Россия Федерациясининг ташқи сиёсати, шовинизми, олигархларининг МДҲдаги энг «ёғли» активларни хусусийлаштиришдаги позицияси, собиқ Иттифоқ мамлакатларига очиқ босим ўтказиши, ҳарбий ҳаракатларгача бўлган амаллари ёқмаслиги мумкин.
Аммо бу русофоблик эмас. Бу МЕНИНГ муайян мамлакатдаги мавжуд тизимга муносабатим. Москванинг ярми мен билан айнан ҳамфикр.
Хўш, бу руслар ҳам русофобми? Албатта, йўқ. Бу муносабатим Чайковский, балет, Авиасозлар -Чилонзорда яшовчи рус бувилар, Пушкин ёки Дудга бўлган муҳаббатимга таъсир қилмайди.
Шунинг учун манипуляцияни тўхтатинг. Менинг постларимни блокка қўйинг, кузатманг. Лекин туҳмат билан гуноҳга ботманг.
Aziza Umarova
Манба: Facebook