Эээ…бор эканмизку!
Ассалому алайкум ҳурматли дўстлар!
Ҳақиқатан ҳам бор эканмиз биргаликда! Қаранг “Каримов кет” гуруҳи бир кунда 1000 кишига кўпайибди…Эээ…бор бўлингизлар! Бу кетишда ўн кунда ўн минг эмас эллик минг ҳам бўламиз инша Аллоҳ!
Диктатор Каримов зотан кетади, кетишига ҳам жуда оз қолди. Унинг диктаторлиги ва кетиши кераклиги ҳақида Ўзбекистондаги фожеали ижтимоий сиёсий аҳволни билган ҳамма ҳамфикрдир. Демак, “Каримов кет” бу қилаётган ишимизнинг биринчи қадамидир.
Иккинчи қадами эса, диктатор Каримовдан кейин Ўзбекистонда нима бўлади масаласидир. Бу масалага ҳам ЭЭЭ…деб жавоб берамиз. Эээ …диктатор Каримовдан кейин нима бўлади! Нима бўларди, ЭЭЭ…бўлади.
Яъни, Эркинлик, Элимиз (миллийлик) ва Эътиқод бўлади. Энди тушундингмизми ЭЭЭ…маъносини. Мен бу “ЭЭЭ” ҳақида бир мақола бошлаб ҳам қўйдим. Биз ҳам бормиз бу ишда дейсизми? Эээ..бор бўлинг!
Жумангиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло золимларга қарши мазлумларни қўллаб қуватласин!
Йўқолсин Ислом Каримов диктатураси!
Яшасин Эркинлик ва Адолат!
ЎХҲ билан ҳамкорлик қилинг!
“Каримов, кет!” гуруҳига хуш келибсиз!
https://www.facebook.com/groups/karimovket/
Намоз Нормўмин
1 февраль 2013 йил