O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Э.Суюновнинг Президентга шикояти

Э.Суюновнинг Президентга шикояти
196 views
12 February 2013 - 12:32

Жабр кўрган бир мардикорнинг шикояти
Ўзбекистон Республикаси Президенти: И.Каримовга
Фуқаро: Эркин Суюновдан

ШИКОЯТ

Мен, Э.Суюнов, Ўзбекистондаги кўп миллионлик ишсизлар армияси қатори иш излаб, оилам ва фарзандларимни боқиш мақсадида мардикорлик қилиб кун кўриш учун Тошкент шаҳригакелганман.

Тошкентдаги Зангиота туманидаги, Назарбек қалъаси Алимбува маҳалласида жойлашган иссиқҳона хўжайини Қобул исмли шахс кунига меҳнатим учун 30.000 сўм иш ҳақи тўлаш шарти билан ишга ёллади. Икки ой ишлатиб пешона терим билан топган меҳнат хақимни бермай келади.

Унинг менга нисбатан қулдек муомаласи ва шу кунга қадар хаққимни бермай алдаб келгани учун тегишли органларга ёрдам сўраб мурожаат қилдим.

Афсуски мен мурожаат этган орган раҳбарлари ҳозирги кунда Ўзбекистонда авж олиб келаётган одам савдоси ва қулчиликлар содир этилаётганига бефарқларча муносабатда бўлаётирлар.

Бу раҳбарларнинг менга ўхшаган мардикорларга совуқ муносабатларини кўриб, бевосита (булар одам савдоси ва қулчиликни купайишидан манфаатдормилар?) деган хаёлга келиб, орган раҳбарлари устидан Олий Мажлис раиси И.Собировга шикоят билан мурожаат этдим.

Олий Мажлис раиси: И.Собиров эса ваколатига кирмайдиган шахс, Сенат депутати Светлана Ортиқовага юклаб, у киши эса 5 февраль куни №06/695-сонли хатда, менинг шикоятимни, мен шикоят қилган орган раҳбарига юборган.

Сиз Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кониституциянинг 1-боб, 2-моддасидаги ўз вазифангизни адо этиб, ҳукуматнинг олий даражадаги раҳбарлари томонидан содир этилаётган қонунбузарликни олдини оласиз деган умиддаман.

Мен Сиздан “Фуқаролар мурожаати” қонуни ва ЖК 24-моддасини қўпол равишда бузганликда, И.Собиров, С.Ортиқова, Р.Қодиров, Б.Матлубовларга нисбатан тегишли чора кўриб, уларни ўз лавозимларидан озод этиш қарорини чиқаришингизни сўрийман.

Хулоса натижасини шахсан менинг қўлимга топширишингизни сўрайман.

Тошкент-115
Чилонзор тумани,
Нафосат кўчаси 8 уй.
Э. Суюнов.

“Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат
бирлашмаси.