O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Юзидан пес очсин, бу ғирром Чўтир…

Юзидан пес очсин, бу ғирром Чўтир…
140 views
06 February 2015 - 1:11

1290-йиллар шеърияти туркумидан

Жиҳод ва Ижтиҳод
Субҳидамда бир сўз, дедим, эллара,
Совурмасин, бетадбирлар еллара.
Иш билмаса, зўр келади беллара,
Тадбири йўқ Жиҳод, бунда не керак?

Меҳроб бўлса – имом билан халифа,
Адлу фазилатда якто, холиса.
Жиҳод ҳиссин, юрагидан сезмаса –
Бундай “юксак тақдир”, довруқ не керак?

Олижаноб мақсадларнинг калити –
Жиҳод – нуқсонларнинг ёви, кушоди.
Мўминларнинг соф бўлмаса, тилаги,
Гўзал сўзлар, бурро тиллар не керак?

Жаҳд этмаган ичидаги ёвлара,
Қандай зўри келар, гурзи, девлара.
“Кишт” бермаган, муштумзўрлар, довлара,
Алп паҳлавон, солиҳ қуллар не керак?

Яратганнинг ҳукмига тутган қулоқ,
Осонгина, олар, Қуръондан сабоқ,
Юрар, чаманларда жоҳилдан йироқ,
Кўр кўзларга, ўзгаришлар не керак?

Дунё тургунича зулм, таҳқир бор,
Мусулмонга тўрт бурчакдан жабр бор,
Истиқболнинг бошланиши, қабр бор,
Дош бермаса, бу синовлар не керак?

Тарозининг бир палласида – Жиҳод,
Бир томонда турар, мудом – Ижтиҳод.
Тенг келмаса палла – бозорлар косод,
Наф бўлмаса, олди-сотди не керак?

Ижтиҳоднинг асл мурод-матлаби –
Ўзгариб тургувчи ҳаёт талаби.
Мўминнинг тенг келсин, ният кавкаби,
Тенг келмаса, чиранмоқлик не керак?

Тўғри сарф этилса табиий бойлик,
Ернинг юзи бўлар, шунда чиройлик.
Ижтиҳоднинг қўли бўлса кишанлик,
Турланар дунёлар, бузғун не керак.

Табиат бойлигин олса, Ижтиҳод,
Турмушда ҳар соат бўлар ислоҳат,
Бойликларга эга турса, қабоҳат,
Тизилар хорликлар, зорлар не керак.

Топмади
Номарднинг қурисин кўкарган боғи,
Устига йиқилсин, суянчи тоғи,
Элнинг оғзи ошга етгани чоғи,
Бурни тошга тегди, омон топмади.

Очкўзларни жодулади мол билан,
Олимларга амал берди ҳол билан,
Шоирларни йиқди, қилу қол билан,
Адиблар алданди, даврон топмади.

Юзидан пес очсин, бу ғирром Чўтир,
Шайхларнинг ичига солди хавотир,
Имомда қолмади, юз билан хотир,
Таланди, мўминлар, замон топмади.

Отамонга берди, инон-ихтиёр,
Қайта, коммунистлар бўлди бахтиёр,
Меҳнаткаш халқ бурда нонга бўлиб, зор,
Ҳалол бойлар, синди, имкон топмади.

Мустақиллик кишанланди, бир муддат,
Ақидани келиб, қўпти, қиёмат,
Жаллод ўзи юрт бошида, валломат,
Ноҳақ қонлар оқди, дармон топмади.

Сафо, сувга оқсин, Чўтирнинг моли,
Фиръавндек бўлсин, тақдири, ҳоли,
Бу ишларнинг бир кун тутар, уволи,
Нолалар, ўқ бўлди, камон топмади.

Сафо Турон