Ўзбек ҳакимаси Ойдин Солиҳ вафот этди. У вафот этмасдан бир неча кун аввал уни уйида зиёрат этгандим.
Ўлишдан олдин Ўлишни ўз ҳаёти билан шу қадар гўзал кўрсатди бизларга!…
Унинг ҳолидаги виқор мени ҳaмиша мутаасир этарди.
Унинг ёнидан айрилганимдан кейин ожизона бир нечта мисра ёздим, аммо унга тақдим этиш насиб бўлмади ва бу мисраларни бугун Устодимизни абадий йўлчиликка кузатаётган юракларга тақдим қилмоқчиман. Тилайман-ки, Устодимизга кўнгил берган хар юрак бир мисра ёзиб ўз ҳисларини ифода этар..
Хатижа Учар
Танидингми у Гўзални?
Сен ҳеч кўрдингми
калималарни кўзларида тўплаган у Гўзални?
У Гўзал-ки, сассиз дудоқларида неча инжулар гизли.Юрагининг қўллари узанганда калбларга
кимдир тош деб ўйлади, аммо у гуллар сочди!Мавлодан насиб бўлса, гулларга шабнам бўлар,
Тошдан ҳурккан, насибни кимдан олар?Сўзлар оломонида маъно ахтармагил сан
У Гўзал ҳайбатига тушмаса гар боқишингКўрдингми у Гўзални?
“Вов” каби букулмиш ётоғида
ҳолбуки, “қаф” каби сукунат қучоғида
Аслида, у ғайбга ҳозир
“алиф” каби оёқда
Юзида сажда нури, қулликка дават этар!Сен маъносиз ҳузунда, у эса чекмас кадар
Сен шивир билан ҳалолликни оларкан,
ўйлама, бу ҳақларга умр етади деб!Кўрдингми у Гўзални, севдингми,
масхара қилинганда, тингладингми кўнгилдан?Ҳакни англатишга умрини берди Гўзал
сен-чи ўргандингми бу “Ҳакикий” яшашни?
Дедим-ку, галди Гўзал
Ғурбатдан қўпиб галди!
Бағринда ҳақ чечаклари
Мушк бўйлари ила галди!Бисотидагини берди
Чарчамади, толмади
“солиҳ бир қул бўл” деди,
Бошқасин истамадиТанидингми у Гўзални
ОЙДИНликка чиқдингми?
Вафонгдан бир тож этиб
Алларина бердингми?
Хатижа Учар
Ноябр 2014
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди