O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Юлдуз ҳам диктаторни подшоҳ деб атади…

Юлдуз ҳам диктаторни подшоҳ деб атади…
96 views
25 August 2013 - 14:16

Ўзбекистоннинг катта сахналарига ва хукумат ТВ хамда радиоларига чиқишдан мосуво бўлган хонанда Юлдуз Усмонова, норасмий таъқиқдан қутилиш учун ўзини ўтга ва чўққа уриш билан оввора.

imagesБир вақтлар у тақиқлардан қочиб, Туркиядан панох топганди. Юлдузнинг бу мамлакатдаги ижоди бир нечта турк тилидаги мусиқий албомларда ўз аксини топди. Лекин, турк шоу бизнеси ичидаги катта рақобатга бардош бериш учун нафақат кучли иқтидорга балки кучли молиявий салоҳиятга хам эга бўлиш керак. Айнан молиявий муаммолар туфайли турк продюссерлари билан анчагина “сен мен”га борган Юлдуз Усмонова яна Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлди.
Ватанга келган кунидан бошлаб, Юлдуз, ўзбекларнинг энг ёмон кўрган одами бўлган Гулнора Каримованинг олдига бош эгиб борди. Ўзбек диктаторининг ўғри қизи унга қандай шартлар қўйгани номаълум, бироқ хонанда орадан бир оз ўтиб ўтмай “Гулисан” деб куйлаб юборди.

Кенг миқёсдаги ўғирликлари ва порахўрлиги туфайли жахон матбуотида танилиб улгурган Гулнора Каримованинг турли туман ва адоқсиз тадбирларида кўриниш бера бошлаган Юлдуз Усмонова, хамманинг назарида худди эрта ё индин Халқлар дўстлиги концерт саройида расмий концертларини бошлаб юборадигандек эди. Чунки, “Кимсан, президентнинг қизи у билан чой ичяпти, сауналарга ва тунги клубларга боряпти!” Бироқ, мўжиза содир бўлмади: қонхўр диктаторнинг қароқчи қизи хам унга ўзбек сахнасини қайтариб бера олмади.
Ўзбекистон келаётган хабарларга қараганда, Гулнора, Мустақиллик тантаналарининг гала концертида Юлдузнинг иштирок этиши учун кўлидаги хамма имкониятларни ишга солган. Отасининг маслахатчиларидан тортиб, бош вазиргача “Юлдуз гала концертни якунлайди” деган мужда етказилган. Юлдузнинг ўзи эса шошилинч равишда, ватанпарлик рухидаги “Маржонлармиз” қўшиғини ёзиб тугатган.

Кўшиқни якунлар экан, Юлдуз Усмонова, шоу бизнес янгиликларини ёритувчи блоггер Сардор Комилов билан сухбатлашаётиб, диктатор Ислом Каримовни “Подшо” деб атаган ва қароқчи Гулнорани яна кўкларга кўтариб мақтаган.
Мустақиллик майдонида бўладиган тантаналар чоғида диктаторнинг назарига яна бир марта тушиш умидида юрган Юлдуз мана шундай деган:
“Қайси подшохнинг қизи хозир шу қадар одамларга яқин? Қайси подшохнинг қизи твиттерда ўтирибди, одамлар билан гаплашиб? Халққа яқин бўлай деганниям дилини оғритасанми? Мансабдорларни мансабими, пулими, нимага аралашамиз? Асосийси халққа қилаётган нарсасини халқ гапириши керакмасми? Нега бировни пулини санашдан кўра, уни сарфлаётганини санай олмаймиз? Ким билан нима олди-бердиси бор, сани нима ишинг бор? Халққа беряптику. Халққа бераётганини кўряпмизку, нима ишинг бор қаердан олганини? 7 дан 70гача беряптику. Ахмоқлар, бор ва кўриниб турган нарсаларга эмас, тош отганларни мавзусига қизиқишади. Тинмай хар балони ёзишади, тағинам кучли аёл экан қойил. Ахамият бермай ўз ишини уддалаяпти, халққа иши билан жавобан исботлаб келяпти.”

Лекин, Тошкентдаги ишончли манбаалардан келган хабарларга кўра, қароқчи Гулноранинг бу сафарги харакати хам бесамар кетган. Диктатор қароргорхининг қайсидир бир хужрасидан “Юлдуз концертда кўринмасин!” деган хабар чиққан.
Бундай бўлишини кутмаган Гулнора Каримова, Мустақиллик байрами гала концертида янграйдиган кўшиқларни интернетдаги ижтимоий тармоқларда “чидаб бўлмас даражада сийқа¸ тубан ва юзаки” деб атади.
Ўзбек шоу бизнеси ичидаги баъзи танишларимиз эса, бу йил хам “Юртбоши”нинг қучоғига отилишдан махрум бўлган Юлдуз Усмонованинг байрам кунларида Ўзбекистонда бўлмаслигини айтишяпти.

Уларга кўра, ўзбек примадоннаси “Кўрмайин хам куймайин хам” дея Истанбулга қараб йўлга чиқармиш…

Ulugbek Haydarov