O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Юнонистондаги зилзила Туркияда акс этди (видео)

Юнонистондаги зилзила Туркияда акс этди (видео)
180 views
24 May 2014 - 13:01

rasm-1

24 май, шанба куни соат 12:26 да Юнонистонда 6,9 баллик ер қимирлаши содир бўлди. Дунё бўйлаб ер силкинишларини қайд қилиб борадиган earthquaketrack.com сайтининг ёзишича зилзила ўчоғи Александруполис шаҳрининг 77 километр жанубий ғарбида ва ер остининг 91 км қаърида жойлашган.

Ўз навбатида мазкур тебраниш Туркияда ҳам акс этди. Зилзила Туркиянинг соҳил бўйидаги Истанбул шаҳридан Эдирнагача, Чаноққалъадан Эскишаҳиргача бўлган ҳудудларига таъсир қилди.

Ер силкиниши шаҳар аҳолисини ваҳимага солди ва кўплаб одамлар уйларидан кўчага чиқишди.

Ҳозирда қурбонлар ёки жароҳатланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Манба: UZBEK.FM