Ўзбекистонда эрта –индин ҳокимият алмашуви, бошқа сўз билан айтганда Юртбоши алмашуви кутилмоқда. Шундай экан, оддий ўзбеклар келажакдаги Давлат Раисини, яъни Юртбошининг қандай сифатларга эга бўлишларини истайдилар? “Имон Муфассал” тахаллуси билан бизга мактуб йўллаган ҳамюртимиз бу масалада ўз фикрларини баён қилган. Фикр эркинлиги нуқтаи назаридан унинг мактубини эътиборларингизга ҳавола қилмоқдамиз.
Таҳририят
Юртбоши: – яъни бутун юртнинг, бутун Халқнинг боши. Бутун жамиятнинг умумий боши.
Юртбоши: – ўлка ҳаётидаги асосий шахс (фигура)дир.
Юртбоши: – Халқ учун масъул ва жавобгар фигурадир. У ҳар бир фуқаро ҳаёти ва фаолияти, эркинлиги, фуқаролик хуқуқларининг амалга ошишлигида шахсан жавобгардир.
Юртбоши – У ҳар бир фуқарони ўзидан устун кўриши ва муҳим кўриши шартдир.
Юртбоши: – Аввало Ҳақ, сўнгра халқ учун яшаши ва умрини уларгагина бахш этиши шартдир.
Юртбоши: – Халқи дардини ўзига дард билиши, муаммосини ўзига муаммо билиши, хамиша Халқи учун саховат қилиши, Халқи билан бир тан бир жон бўлиши, Халқ устидан бўлажак ишларни Халқи билан шахсан мухокама қилиши шартдир.
Юртбоши: – Хар бир фуқаронинг ҳаёти ва мулкининг дахлсизлиги, эътиқод эркинлиги хамда диний карашларнинг ҳурмат этилиши, эркин фикрлаш ва ҳур яшаш учун шахсан жавобгардир.
Юртбоши: – ҳар бир фукаронинг ижтимоий муаммоларини ўз муаммоси билиши шарт, хоҳ фуқаро хорижда бўлсин хоҳ юртида унинг хуқуқи ва эркинлиги юртбошнинг муҳим долзарб муаммоси бўлиши шарт.
Юртбоши: – хар бир Халқ аъзосининг эъзозланишини таминлашга, эркин бўлишига, миллатнинг асосий бир бўлаги хисобланишига шахсан масъулдир, бу унинг бурчидир.
Юртбоши: – ҳар бир Халқи вакилини ўзидан устун билиб, унинг муаммоларини бартараф этиш масаласини биринчи масалалар руйхатига қўйиши, хамиша Халқи ва хар бир фукароси олдида биринчи бўлиб масъулиятни ҳис этиши, хамиша Халқи ҳамда хар бир фукароси учун куйиб пишиши шартдир, бу унинг муборак бурчи ва масъулиятидир.
Юртбоши: – ҳамиша Халқ манфаатлари олдида шахсан жавобгардир. Ҳамиша ҳар бир фуқароси олдида масъулдир. Ҳамиша Халк иродаси намоён этилиши, Халқининг орзуларини ўзининг орзулари деб билиши, хамиша Халқ йўлида бўлиши, Хамиша Халқ томонида бўлиши шартдир, бу унинг муборак бурчидир.
Юртбоши: – Халқининг яшаш шароитини яхшилашга, ҳар бир инсоннинг оғир ахволини тузатишга ижобий ёндашиши шартдир.
Юртбоши: – Ҳеч қачон халқидан ошиқ молу-давлат тўплаши мумкин эмас. Зеро унинг молу-давлати, бору-йўғи, хаёти ва умриниг завқи халқи манфаатидир. Халқнинг қадри – юртбошининг қадридир. Халқнинг эркин, озод яшаши – юртбошнинг ватанпарварлигидир.
Халқмиз – биз бир танмиз. Хар бир фуқаро бу Халқдир, ҳар бир қашшоқ ва ҳар бир бадавлат инсон – Халқдир. Ҳар бир илмли ва хар бир ақли расо инсон – Халқдир. Юрт ичидами, ташқарисидами миллатимиз бир Халқдир. Ҳар бир мазлум, хар бир тиланчи, хар бир туғилаётган чақалоқ -Халқдир. Халқ бу сиз ва бизмиз. Мана шу Халқ учун, Халқнинг хар бир бўлаги учун, аъзоси учун, уларнинг дахлсиз ва эркин бўлиши учун, адолатда ва эркин хуқуқда яшаши учун, қадр ва қимматда яшаши узун, эъзозланиши учун, бир сўз билан айтганда ҳур ва озод яшаши учун шахсан юртбоши масъулдир, бу унинг муқаддас бурчидир. Мана шундай раҳбар ватанпарвар юртбошидир.
IYMON MUFASSAL
08.05.2013