O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЮРТИМДА АДОЛАТ ТОПОЛМАЙ, ҚАЙГА БОРАЙ ДАРДИМ АЙТГАНИ

ЮРТИМДА АДОЛАТ ТОПОЛМАЙ, ҚАЙГА БОРАЙ ДАРДИМ АЙТГАНИ
235 views
04 May 2014 - 16:26

rsz_dursaev_-_photoТаҳририятимизга Қашқадарёнинг узоқ бир қишлоғидан Президент Ислом Каримовга йўналган ва дарду-аламлар билан тўлиб тошган ариза келиб тушди. Қуйида аризанинг тўла матнини ўзгаришларсиз таҳрир қилмаган ҳолда келтирамиз.

Ўзбекистан Президенти И.Каримовга

Олий Мажлис Сенатига
Инсон хукукларини химоя килиш миллий маркази раисига

Кашкадарё вилояти, Қамаши тумани, Лойкасой КФЙ, Лойка (Саркаш) қишлоғида яшовчи
Дурсаев Рахмат Аллаевич томонидан

ШИКОЯТ АРИЗА

Қанотим йукдир коинотга учгани Рухсатим йукдир юртбошига киргани Гар юртимда адолат топа олмасам Қайларга борай дардларимни айтгани


Узбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ФМТги конун талабларига риоя этмаётганлиги ва шикоятларим текширилмаётгани тугрисида

“Мен Р.Дурсаев фукаролар Э.Қиличов, Б.Йулдошова. Д.Боймуротова. Ш.Нормуродова ва М.Рустамовалар билан Юртбошимизга, Адлия Вазирига. Республика Бош Прокурорига ва “Адолат кузгуси” тахририятига туман ва вилоят прокурорлари ва бошка органлар ФМТ ги конун талабларини бузаётгани ва адолат топаолмаётганимиз тугрисида” 05.11.2013 йил мурожаат этдик.

Мен Қамаши тумани пенсионерларининг пенсиясини фукароларнинг розилигисиз банкка утказиб юборганлигини, пластик карточкадаги пулини фоиз хисобига накд пулга айлантираётганини, сарсон-саргардон булаётганини, хасса суянган момо-боболарнинг. ногиронларнииг, пенсионерларнинг пенсиясини накд пулга кайтариш учун БТПЖ булими бошлиги хузурига киришга навбат кутиб турганларини, 80 ёшдан ошган касалманд карияларни автомашинага миндириб, булим биноси олдига олиб боришганини. Камаши туман ҳокимиятига бориб хам амалий ёрдам ололмаётганини эшитар ва курар эдим.

Мени билган ~ таниган фукаролар нима килишимиз керак деб маслахат сурашганида фикрим етганича маслахат бериб, пенсияларини мажбурий тарзда банкга ўтказилганидан норози булган фукароларга кандай ёрдам беришим кераклиги, кимнинг ташаббуси билан банкга утказилганини, Вазирлар Махкамасининг қарори билан тасдикданган пластик карточка олишга фукароларнинг норозилик сабабларини аниқлаш, хукукни мухофаза килувчи органлар пластик карточкага боглик шикоятларга кандай муносабатда булаётганини билиш ва пластик карточкалардаги пулларидан фоиз олиб накд пулга айлантиришни исботлаш тугрисида изландим ва ниҳоят йулини топдим. (…)

Пластик карточкага боглик муаммоларни кутаришни. накд пул етишмовчиликни бартараф этиш учун туманимиз халкини накд пул билан таьминлашда манбалар етарли булмасада, манбалар мавжуддигини ойдинлаштиришни, рахбарият томонидан пенсионерларнинг пенсиясини мажбурий тарзда пластик карточкага утказганлигини ошкор зтишни олдимга мақсад килиб, шикоятимни куйидагича баён этаман.

1.Бирор бир марта шикоят ёзмаган Ш.Нормуродова, Э.Қиличов ва Б.Иулдошовалар ўзларининг розилигисиз пенсияларини Мекрокредит банкига утказиб юборганлиги. банк ходимлари томонидан БТПЖ булими бошлиги Ш.Амантурдиев ва Мекрокредит банк раиси Т. Рахимов номига олдиндан ёзиб тайёрланган аризаларга факат имзо куйдириб олаётгани (бу
холатларни кузатганман ва ариза матни мен томонимдан тайёрлаган) ва пластик карточка оркали савдо килишдаги муаммолар хамда банкда сакланаётган пулларини алока булимига қайтариш тугрисида “Адолат кузгуси” тахририятига мурожаат килишди. Тахририят 30.07.2013 йил № 233- сонли хат билан Қамаши туман прокуратурасига текширишга юборди.
Шикоятда курсатилган жиддий конун бузилиш холатлари буйича туман прокурори Д.У.Абдуллаев суруштирув утказмади. ФМТ ги конунининг 18-19-модда талабларини бузиб, хукуклари бузилган фукароларга ва ОАВ тугрисидаги конуннинг тегишли моддасини бузиб, тахририятга белгилантан муддатда жавоб хати бермади.

2. Камаши туман прокуратураси мен кутгандек фукароларнинг шикоятини текширмаганлиги сабабли мен фукароларнинг хукукий, иктисодий манфаатини химоя килиш, Ўзбекистон Республикамизнинг юритаётган тугри сиёсатини хаётга тадбик этиш, туман фукароларини сарсон – саргардон қилаётганини ошкор этиш учун пластик карточкага боглик қонун бузишлар тугрисида шикоят ёзишга карор килдим. “Адолат кузгуси” тахририятига ва Қамаши туман прокурори. Д.У.Абдуллаевга Э.Қиличов, Ш.Нормуродова, Б.Йулдошова, Д.Боймуротова ва М.Рустамовалар билан биргаликда 05.09.2013 йил шикоят ариза билан мурожаат этдик. 19.09.2013 йил Д.У.Абдуллаев номига фукаролардан тушунтириш хати олинди. Лекин суруштирув утказилмади ва жавоб хати берилмади.
Тахририят 10.09.2013 йил №255- сонли шикоятимизни вилоят прокуратурасига текширишга юборди. Фукароларнинг пенсиялари банкга кимнинг ташаббуси билан ўтказилгани. Уз.Рес.ВМ нинг қарорига асосан тасдикланган пластик карточка олишга фукароларнинг норозилик сабаблари урганилмаётгани ва бартараф этилмаётгани, Камаши туман прокуратураси жавоб хати бермаётганлиги тугрисида ёзган важларимиз буйича вилоят прокуратураси хам текшириш утказмади. Бизга ва тахририятга жавоб хати бермади.

3. Уз.Рес Бош Прокурорига вилоят прокуратураси шикоятимизни текширмаётгани ва жавоб хати бермаётганлиги юзасидан 05.11.2013 йил мурожаат этган шикоятимизни яна 2.11.2013 йил вилоят прокуратурасига кайтаргандан кейин вилоят прокурори вазифасини бажарувчи Б.Т.Самуков 10.09.2013 йилдаги № 255-сонли шикоятимизга белгиланган муддат тугаган булсада тахририятга жавоб хати берди. “Бюджитдан ташкари пенсия жамгармаси туман булими томонидан пенсия пулларини жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб нақд пул шаклида олишлик учун туман почта алока тармогининг “Лойка” алока булимига қайтарилган” деб ёзган жавоб хати “Адолат кузгуси” газетасининг 2013 йил №48 (960) сонида эьлон килинди. Буни учун тахририят ходимларига рахмат айтаман ва уз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки (…)
Б.Т.Самиков жавоб хати ёзишда Ш.Нормуродованинг IV-V. Э.Қиличов, Б.Йулдошова ва Ш.Баратоваларнинг IV-V-VI-VII-VIII ва Д.Боймуротованинг IV-V-VI-VII-VIII-IX ойларидаги пенсияларни Мекрокредит банкига уларнинг розилигисиз утказилганини текширмасдан БТПЖ булим рахбари туман прокурори Д.У.Абдуллаевларнинг харакатига қонуний бахо бермасдан, мансабдорларнинг жиддий конун бузйлишига йул куйганлигини яширди. Бу билан У жиддий конун бузишга йул куйди.

4. Қамаши туман прокурори Д.У.Абдуллаев 04.06.2012 йилдаги шикоятимни конунга хилоф равишда БТПЖ булимига юборганлиги, булимининг собик бошлиги Х.Холмуродов ва ҳисобчи С.Нортошовалар 22.06.2012 йил ХХ/30-10-01-464 сонли жавоб хати ёзиб, Конституциянинг 35-моддаси талабини бузгани, ҳуқуқимни поймол этганини, 03.08.2012. йил ёшга доир пенсияга чикишим тугрисидаги аризам матнини узгартириб бузишгани, 18.01.2013 йилдаги аризам матни асосида Х.Холмуродов текширув утказмасдан пенсиямни (розилигимсиз) Мекрокредит банкига чикарилгани тугрисида 05.02.2013 йил ХХ/30-10-01-131 сонли асоссиз жавоб хати ёзганлиги, Х.Холмуродов ва С.Нортошоваларнинг ноконуний харакатларига (28.01.2013 йил мурожаат этганман) конуний бахо бермасдан ва ФМТ ги конунининг 19-моддаси талабига роя этмасдан БТПЖ вилоят бошкармаси бошлигининг биринчи уринбосари Ш.Музрапов 06.02.2013 йил ШМ /301002 – 172 ва Адлия бошкармаси бошлигининг биринчи ўринбосари А.Дадажонов 11.02.2013 йил 12-11-657- сонли жавоб хати ёзганлиги, 12.02.2013 йил Д.У.Абдуллаев номига мурожаат этган аризамни прокурор вазифасини бажарувчи А.Р.Мусаев ФМТ ги конунининг 17-моддаси 2-қисми талабини бузиб, БТПЖ булимига юборгани ва Р.Мусаевнинг айби билан аризам окибатсиз колгани тугрисида мурожаат этган эдим.

Бундан ташдари фукароларнинг розилигисиз уларнинг пенсияларини Мекрокредит банкга утказганини, мурожаатларни туман ва вилоят прокурорлари конун дойрасида текширмаганлиги, Д.УАбдуллаевга 16.08.2013 йил 13 та хужжатни илова этган холда мурожаат этган, 2001,2002,2003 меҳнат йиллардаги собик Й.Охунбобоев хужалиги мутахассислари менинг ва хужалик ишчиларининг иш хаклари ёзилган журнални туман архив булимига топширмаганлиги, 2004 йил 1-феврал холатига кура 111 952-сум иш хаким туланмай келаётгани тўғрисидаги шикоятимни ФМТ ги конуннинг 17-моддаси 2-кисми (мурожаатларни куриб чиқиш учун бошка давлат органларига асоссиз равишда юбориш … ман этилади) талабини бузиб Д.У.Абдуллаев 20.08.2013 йил БТПЖ булимига юборганлиги, ушбу шикоятимни текшириш пенсия жамгармаси булим ваколатига кирмаслиги ва прокурор томонидан суруштирув утказиш тугрисида 18.09.2013 йил мурожаат этган тушунтириш хатим хам БТПЖ бўлимига юборилгани тугрисида ёзган эдим. Бу конун бузилиш холатларига вилоят покуратураси конуний бахо бермади.

Б.Т.Самуковнинг жавоб хати “Адолат кузгуси” газетасида эълон қилингандан кейин бу билан кифояланиб, Узбекистон Республикаси Бош Прокуратураси томонидан ФМТ ги тўғрисидаги қонуннинг 17-моддаси 2-кисми “… ёхуд харакати устидан шикоят (қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг узига жунатиш ман этилади” талабларини бузиб 12.11.2013 йил №10 -41-13 сонли вилоят прокуратурасига қайтарилди. Юқорида ёзилгаи конун бузилиш холатлари тугрисидаги шикоятимиз текширилмасдан колди. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ФМТги конунга риоя этмагандан кейин куйи органлар прокурорларидан адолатсизликдан бошқа нимани кутиш мумкин?

5.Адлия Вазирига 14 та хужжатни илова этиб 05.11.2013 йил мурожаат этган шикоятимизга Вилоят Адлия бошкармаси бошлигининг биринчи уринбосари С. Тогаев
25..11.2013 йил №12-11-5369-сонли жавоб хати берди. Жавоб хатини иккинчи суз бошида менга берилган жавоб хатлар тугрисида ёзган. Лекин берилган жавоб хатлардан норозилигимни қонуний далиллар билан исботлаб ёзган булсамда шикоятда курсатилган мансабдор шахсларнинг конунни бузган ёки бузмаганликлари буйича текширув утказмаган. Илова этилган хужжатларни қонун дойрасида тахлил килмаган. Учунчи суз бошида ЭҚиличов, Б.Йулдошова, Ш.Нормуродова, Ш.Боратова ва Д.Боймуротоваларнинг пенсиялари розилигисиз банкга ўтказилгани тугрсида жавоб хати ёзмаган. Мансабдор шахсларнинг айбини яширган.
Э.Киличов, Б.Йулдошова, Ш.Боратоваларнинг VIII, ва Д.Боймуротованинг VI-V11- VIII-IX ойлардаги пенсиялари банкга утказиб юборилгани жавоб хатда курсатилмаган. А.Дадажонов шикоятимга конуний бахо бермаганлиги тугрисидаги асосли далилимга қонуний бахо бермаган. Шикоятимни текширишда ФМТги конун талабларини бузди.

6. Мухтарам И.А.Каримовга 14 та хужжатни илова этган холда 05.11.2013 йил мурожаат этган шикоятимиз 12.11.2013 йил ЖАМ 500 ММ 57 сон билан Республика БТПЖ га юборилди. Ушбу шикоятимиз БТПЖ вилоят бошкармасига юборилди. Шикоятнинг 2-сахифасида бошкарма бошлиги уринбосари Ш.Музрапов томонидан конун талабларини бузганлиги тугрисида ёзилган бўлсада ФМТги конуннинг 17-моддаси 2-талаби бузилишига, Ш.Музрапов томонидан 7.11.2013 йил № ШМ / 30-10-02-1301 сонли жавоб хати конунга зид тарзда ёзилишнга йул қўйилган. Адлия бошкармаси бошлиги уринбосари С.Тоғаев бузган конунларни Ш.Музрапов хам бузди. Вилоят прокуратураси А.Дадажонов ва Ш.Музраповларнинг жавоб хатларига ва шикоятимизга конуний бахо бермади.

7. Адлия ва БТПЖ вилоят бошқармалари, туман ва вилоят прокурорлари амалдаги конун талабларидан келиб чиқиб, текшириш натижасига биноан фукароларнинг банкда сакланаётган пенсияларини БТПЖ булимига кайтариш тугрисида расмий хат бериши ва мансабдор шахсларнинг айбдорлигига караб чора куриши лозим эди. Лекин улар томонидан мансабдор шахсларнинг айбларини яшириш мақсадида бирорта харакат килишмади. Фукаролар Э.Қиличов, Б.Йулдошова, Ш.Баратовалар 5 ойлик ва Д.Дустмуротова 6 ойлик пенсияларини БТПЖ булимига кайтариш тугрисида Мекрокредит банк ОАТБ Камаши филиали бошлигига 28.11.2013 йил берган аризасига асосан 28-ноябрда БТПЖ булимига қайтарилди. Асос: Банк раиси Т.Рахимов, бош мухосиб тасдиклаган 04.12.2013 йил №2/544 сонли хати. 29.11.2013 йил БТПЖ вилоят бошкармаси бошлиги Ф.Юсупов номига фукаролардан пенсияларни кайтариш тугрисида ариза олишди. Аризасида айбдорлардан моддий ва маьнавий зарар ундиришни курсатишди. Лекин бошқарма бошлиги бошкарма юристи томонидан моддий ва маьнавий зарар ундириш тугрисида судга даьво ариза киритмади.
Ш.Нормуродованинг икки ойлик пенсияси БТПЖ булимининг 02.12.2013 йилдаги № ПА/30-10-0-1-1293 сонли хати буйича банкдан БТПЖ булимига кайтарилди. Асос: Мекрокредит банкнинг 04.12.2013 йил №2/543 сонли хати.

Бу холатлар ҳукукни мухофаза қилувчи органлар шикоят буйича текширув олиб бормаганлигини, шикоятлар окибатсиз колдирилганлигни тасдиқлайди. Бу органлар инсон ҳуқуқини қанон химоя қилади? Фукаролар мурожаатини качон адолатли, холисона текширади? Қачонки қонунлар бажарилиши қаттиқ назоратга олинганда, қачонки манфаатдорлик юқолганда, мурожаатлар холисоно текширилади. Ана шундагина халқимизнинг тафаккури, маънавияти Республикамизда вужудга келган мухитдан рухан озикланади ва ёшлар онги конун устворлигига эришиш учун шакилланиб боради.

8. 25.12.2013 йил “Адолат кузгуси” тахририятига бордим. Туман ва вилоят грокуратураси шикоятимизни текширмаганлиги, жавоб хати бермаганлиги ва ФМТги конун
талабларини бажармаётганликларини матбуотга ёритишини сураб ариза бердим. Тахририят 15.11.2013 йилдаги шикоятимизни 08.01.2014 йил № 9-сонли хат билан вилоят прокуратурасига текширишга юборди. 24.01.2014 йил кеч соат 19-10 да 20-00 гача ЭҚиличов, Д.Боймуродова ва мендан злектр энергия йўқлиги сабабли, битта кул фонари ёрдамида, ноқулай шароитда Лойқасой КФЙ биносида тушунтириш хати олди. 3 кишидан бир жойда, бир вақтда, ёруглик етарли булмаган
шароитда, мендаги мавжуд аризамга киритилган ва киритилмаган хужжатлар асосида ва барча шикоятлар матни мен томонимдан ёзилганлиги сабабли пластик карточкага боглик қонун бузилишлари келиб чиқишини, конун бузилиш холатларини бартараф этишни, далиллар асосида туман прокурори Д.У.Абдуллаев, прокурор вазифасини бажарувчи А.Р.Мусаев Б. Т.Самуковлар амалдаги конунларни бузганликлари, Фукароларнинг пенсиялари кимнинг ташаббуси билан мажбурий тарзда банкга утказилгани тугрисида тулик ёза олмади. Вилоятдан келган прокурор Н.Омоновга эртага вилоят прокуратурасига бориб тушунтириш хатини батафсил ёзиб бераман деганимда бугун тугатасиз менинг тадбирим бор, кетишим керак деганлиги. ёруглик етарли булмаганидан шошилтириб ёздирганлиги сабабли тулиқ тушунтириш хати ёза олмадим. (…)
25.01.2014 йил “Адолат кузгуси” тахририятига ва вилоят прокурори У.Ж.Суннатовга қайта тушунтириш хати беришим тугрисида ариза ёздим. Тахририятга 25.01.2014 йил факс оркали аризамни юбордим. 27.01.2014 йил вилоят прокуратурасига 180100 алока булимидан аризамни юбордим. Лекин кайта тушунтириш хати олиш тугрисида менга хабар килишмади.

9. 24.01.2014 йил тушунтириш хати ёзиш вактида пенсионерлар номидан номаьлум шахслар томонидан пенсиясини юз фоиз пластик карточкага утказиш тугрисида ариза
ёзилганини, пенсионерлар номидан имзоланганини курдим. Бу хакда тушунтириш хатимда курсатилган. Камаши тумандаги барча пенсионерларнинг пенсиясини уз розилигисиз барча банкларга ўтказиб юборилишида худди шундай йул тутилган. Накд пул етишмовчилигини бартараф эгишнинг осон йулини топиб, пенсионерлар номидан номаьлум шахсларга ариза ёздириб пенсияларини банкга утказиб юборган. Ариза ёзган ва имзо куйган номаьлум шахслар уз ихтиёри билан пенионерлар номидан ариза ёзишгани йук. Бу Камаши туман хокими .Мухаммадиевнинг рахбарларга огзаки тарзда бергаи буйруги асосида бажарилган. Сузимнинг исботи учун номалум шахслардан (бу шахслар бор ёки йуқлиги менга коронку) бу хакда суруштирув утказилса сузимни тасдидлайди. Бундан ташқари бир вактда ёппасига пенсионерларнинг пенсиялари банкга ўтказилиши, банк ходимлари томонидан ариза бланкаларига пенсиянерларга имзо куйдирилиши хам сузимни тасдидлайди. Р.Мухаммадиев ташаббуси билан пенсия пуллари фукароларнинг розилигисиз банкга утказилиши сабабли пенсияларини нақд пулга айтариш учун сарсон-саргардон булишмодда.

10. Пенсионерларнинг номидан номаьлум шахслардан ариза ёздириб, пластик карточка орқали пенсиясини олиш учун банкга утказиб, иктисодий зарар куришига ва пластик карточкалардаги пулларни накд пулга айлантиришда кимлардир бойлик туплашига олиб келмокда. Туманимиздаги накд пул тушуми буйича манбалар туманимиз халкни накд пул билан тулик таминлай олмасада лекин накд пул билан таьминлашда имкониятлар, манбалар мавжуд. Туман ДСИ, СВОЖЖДЛКК депортаменти манбаларга эьтиборсизлик билан караб келмокда. Туман прокурори бу хакдаги Президентимиз қарорларини назорат килишга етарлича ахамият бермаяпти. Нақд пул тушумини ошириш учун баьзи донунларга кушимча киритилишини талаб этади. Бу хакда 09.12.2009 йил ва 27.01.2010 йил Молия Вазирига ва 21.10.2011 йил Уз. Pec ВМ, Ўз Рес. ИИВ хузиридаги йўл харакати хофсизлик хизмати бош бошқармаси бошлиғига, “Халқ сўзи” тахриятига ва Ўз Рес ДСҚ раисига мурожаат этган эдим. Бу мурожаатлар жавоб хатлар бериш билан ёпилди. (…)

11. Узбекистон Республикаси Президентига ва бошда органларга 05.11.2013 йил ёзган шикоятимга

Олтмиш ёшгача тулиқ хакикат топмадим,
Эрмак учун юрт бошимга шикоят ёзмадим.
Адолат учун жоним олса хам майлига, У
йлаб куринг кулга бежиз калам олмадим.

Шеримни эпиграф қилиб бежиз қуймаган эдим.

Шикоят ёздим уз айбимга икрор булиб,
Одамлардан олдин юрган телбага чиқдим.
Шикоят ёздим юртбошим сузларини олиб,
Куштирнокка олинган “ёзувчи”га чикдим.

Шикоят ёздим неваралар хақи чун,
Виждонсизга телпак кийган аёлга чикдим.
Шикоят ёздим қонунларни бузгани чун,
Эл орасида юрган бузгунчига чиқдим.

Шерларим билан шикоятимни бежиз тугатмаган эдим.

2004 йилда менинг бошимга тушган ташвиш 2012-2013 йил пенсионерларнинг бошига тушганини кўрдим. Й.Охунбобоев хужалигида шартнома асосида ищлаб келаётган 19 гектар ер майдонимни менинг розилигимсиз, мендан сир тутган, амалдаги қонунларга риоя этмаган холда хужалик ва туман хокимининг сохта қарорига асосан олиб куйилганини 2004 йил билганимдан кейин 2012 йилгача 67 марта турли органларга мурожаат этдим. Хар гал мурожаат этган шикоятларим ФМТги қонун талабларини бузиб туман ва вилоят прокурорларига кайтарилди. Туман собиқ прокурори Б.Жураев, вилоят собик прокурори Э.Т.Жураевлар сохта карорларга протест бермади. Узбекистон Республикаси Бош Прокуратураси конун дойрасида шикоятимни умуман куриб чикмади. Туман хокими Р.Мухаммадиевга захирага топширилган ер майдондан 20 гектар ер майдонида фермер хужалиги ташкил этиш тугрисидаг ариза бердим. Аризамни рад этиш тугрисида имзосиз жавоб хати олдим.

Ишлаб келаётган еримни асоссиз олиб куйилганидан кейин иктисодий кийналдим. Фарзандларимни маблагим йуклигидан олий уқув юртларига укита олмадим. Армия хизматига юбора олмадим. Баьзи кунлари бир сумга зор булган кунларим хам булди. Ишсиз колган фарзандларим уз юртида ва узга юртларда ёнланиб, қул каби ишлаган иш хақлари берилмаса хам ишлашга мажбур булишди. Бир менинг фарзандларим эмас бошқа ота оналарнинг фарзандлари бошига менинг фарзандларим бошига тушган ташвиш тушмоқдалар ва сапрсон саргардон бўлишмоқдалар. Ота сифатида фарзандларим келажаги учун бирор бир имкония ярата олмаглним, тирик мурдага айланганим сабабли олдимга мадсад қилиб куйган эдим.

Хақиқат учун босмасам юртимга бир қадам,
Уйлайман юрт учун гуё мен жонсиз бир одам.
Хак-хукук йулинда элга нафим тегмаса гар,
Розимасман бу жахонда мудом яшасам хам.

Шикоятларимни конуний текширганида мен хам фермер хужалиги ташкил этган, 15 йил пахта даласида ишлаб, олган хаётий тажрибамдан фойдаланиб, юқори хосил олиб мулкий ахволимни ва юртимизнинг идтисодий кутарилишига уз хиссамни қушган, фарзандларимни уқитган. армия сафида хизмат қилган, узга юртларда қул каби ишлаб юрмаган, бирор бир ташкилотда қонуний ишлаб юрган, мен эса қуштирнодда олинган “ёзувчи” га чиқмас ва тирик мурдага айланмас эдим. Момо – буваларнинг, қарияларнинг сарсон-саргардон булиб юрганини куриб, дилдан айтган сузларни эшитиб, фукаролар мен каби сарсон булмасликлари учун фуқароларга ёрдам беришни узимнинг бурчим деб билиб шикоят ёзишга қарор қилдим. Ушбу шикоятим буйича купгина мансабдор шахсларнинг менга нисбатан нафрати қузгалишини, ушбу нафрат нимага кодирлигини биламан. Лекин олдимга қуйган максадим туфайли чидашга мажбурман.

12. Шикоят аризамни тулик ўрганиб чиқишни, пластик карточкага боглик конун бузулишларни тулик текширишни, пенсионерларга амалий ёрдам беришни, конунни бузган мансабдор шахслар: Қамаши туман прокрори Д.У.Абдуллаев, собиқ ёрдамчиси А.Р.Мусаев,вилоят прокурори вазифасини бажарувчи Б.Т.Самуков, туман ҳокими Р.Мухаммадиев, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Тоғаев,ўрин босари А.Дадажонов,БТПЖ вилоят бошқармаси бошлиғи Ф.Юсупов, ўрин босари Ш.Музрапов, БТПЖ бўлим бошлиғи Ш.Амантурдиев, собиқ бошлиғи Х.Холмурадов ва собиқ хисобчиси С.Нортошеваларнинг айбдорлигига қараб қонун бузарлик харкатларига қонуний бахо бериш ва белгиланган муддатда жавоб хати беришларингизни сурайман. Шикоят аризамни шерим билан якунлайман.

Порахурлар уз еримдан кувиб солдидар,
Кайга борсам мани гапим ёлгон булди.
Уз юртимда хакидат топа олмай окибат,
Ишсизликдан бутун ноним яримта булди.

Олтмишга тулдим Адолат изин суриб,
Лек фарзандларим ишсизликдан сарсон булди.
Фирибгарларнинг қилмишидан узга юртларда.
Мехнат хаққин ололмай кимларгадир кул булди.

Пахтакор булдим Юртбошим дардларин юзага чикармок учун,
Ният қилдим пахтакорлар манфаатин химоя қилмок чун.
Мустакиллик берди бархам Юртбошим айтган дардларига,
Калам урнига кетмон олдим далада умирбод ишламоқ учун.

Эй йигитлар ишонмагил фирибгарлар сузига,
Такдирин уйламай кулокларингга сирга такар.
Уз хақ-хукуқ, манфаатинг билмасанг гар билиб куй,
Конун бузар шахслар кулларингга кишан такар.

Мажлисбозлик, тамагирлик хукм сурса,
Хақ – хуқуқимиз факат сахнада турса,
Ош-нонимизни тамагирлар туя килса,
Пойдамиздан қуша-қуша “NIXIA” минса,
Эй халким итоатгуй булмоқ не керак.

Шикоят ездим неваралар хаққи учун,
Тинчим бузиб еган ноним захар қилишди.
Мендан сурамасдан изох нима килди деб,
Айбдорлар куча-куйда миш-миш қилишди.

Неча кун неча тунларим бедор утди, нима едим нима ичдим билмадим,
Ўзбек узбек хуқуқин поймол этди Илецкдаги углим не булди билмадим.
Тутқунликда айтган сузларини эшитиб, қалбим нафратга тулди нетайин.
Ёнимда йўл кирам йуқ ёнига бора олмай сулган юзларини эсладим.

Залга кирдим бева аёл манфатини химоя қилмоқ учун.
Бироқ бермади рухсат хужжатлар сохталигин исботлаш учун,
Аммо лекин кози тингламади бева аёл дард хасратини.
Оқибат уй жойсиз сагирлар колди кучада яшамок учун.

Жамоат химоячиси булдим махбусни химоя килмок учун,
Иккинчи томон топа олмадилар таёд мени урмок учун.
Асоссиз қарор чикарди раис мени залдан чиқармоқ учун,
Адолат топмадим қатор-қатор шикоят ёзиб хакикат учун.

Р.А.Дурсаев, 24-февраль 2014 йил

24.02.2014 да Сенатга топширилган.
24.02.2014 да ИХҲҚММ Раисига почта орқали юборилган.
25.02.2014 да Президент И.Каримовга почта орқали юборилган.

04.02.2014 да Қамаши туман прокуратураси терговчиси С.А.Азимов томонидан ЖК 228-моддаси, 1-қисми билан жиноят ишўи қўзғатилган. Вилоят ИИБ ТБ катта терговчиси С.С.Қаландаров томонидан “жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилдиниши лдозим бўлган шахс аниқланмаганлишги сабабли жиноят иши харакати вақтинчалик тўхтатилди, лекин тезкор суриштирув ишлари давом этмоқда” дейилган жавоб олинди.

РАХМАТ ДУРСАЕВ