ЮРТИМИЗДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ПОЙМОЛ ЭТИЛИШИ ҚАЧОНГАЧА ДАВОМ ЭТАДИ?
Блогер МАВЛОНБЕК АББОСОВни кеча 07,02,2020 соат 15:00 чамасида Тошкент шахар Учтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан менга номаълум сабабларга кўра чақиртирилган ва шундан буён Мавлонбек изсиз йўқолди, қўл телефони ўчирилган, дўстлари ва оила аъзолари хозиргача қаттиқ хавотир билан уни қидиришмоқда!!!!
ИИБ томонидан бу каби ҳуқуқбузарликлар қачонгача давом этади? Қачонгача фуқароларни ҳеч қандай огоҳлантириш ва сабабларсиз олиб кетадилар?
Бундай ҳолатларни биринчи марта эмас, икккинчи марта ҳам эмас, жудаям кўп гувохи бўляпмиз. Юртимизда инсон ҳуқуқлари ИИБ томонидан бемалол очиқчасига паймол этилиши қачонгача давом этади? ИИБ ходимлари фуқароларни қачон хоҳласа, қанча хоҳласа, асоссиз олиб бориб қамаб қўяверадими?
Осмонўпар ваъдалар берган депутатларимиз қаъни энди, қаерга қараяпти улар, ёки сайлов ўтди ҳаммаси тугадими?! Ҳалқ учун куядиган битта Қобил Дусов дегани бор эди, энди у ҳам йуқ. Юртимизда бу каби ачинарли ишларни назорат қиладиган бирор бир жиддий ташкилот борми ўзи?
Айбсиз айбдор қилинаётган Мавлонбек Аббосовнинг аёли, уч нафар фарзанди, ота-онаси, ака-укаси бор. Уларни озгина бўлса ҳам тинчлантириш учун хатто қўнғироқ қилишига ҳам беришмаганига яқинларини ахволини хозир тасаввур қилиб кўринг.
Бу ҳақда ёзганим учун ИИБ томонидан манга ҳам саволлар бўлиши табиий албатта, лекин ман бу ёзганларим билан қўрқишим керак бўладиган бирор бир қонунга зид бўлган ишни қилмаяпман, ўз фуқаролик бурчим, қонунларни яхши биладиган ва уларга бўйсинадиган шахсман ва айнан қонунга қарши қўлланаётган бу каби адолатсиз ёмон ишларга жудаям қарши ва норозиман.
Призидентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек “Адолат, адолат ва яна адолат” ва ҳақиқатсизликларни енгиш учун ҳаддидан ошаётганлар ва ўз хизмат вазифасини суэстимол қилаётганларни асослар билан қаттиқ танқид қилишга даъват қилаётганлари учун ман ҳам танқид қиламан, чунки Мавлонбек Аббосовнинг ўрнида ман ёки сиз бўлишингиз ҳам мумкин азизлар.
Баҳриддин Сидиқов