O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Юртни бир ёниндан йиқа бошлади…

Юртни бир ёниндан йиқа бошлади…
52 views
15 April 2017 - 8:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Бошлади

Кўмилди дарёлар, йиқилди тоғлар,
Етимлар кўз ёшин тўка бошлади.
Фоҳишадан бўлган ҳаромхўр беклар,
Юртни бир ёниндан йиқа бошлади.

Жамоатсиз азон қуруқ бир сасдир,
Барча мулло ўқиган илм абасдир,
Қозиларнинг иши чой билан носдир,
Бузуқ бир нишона чиқа бошлади.

Эшонлари ҳар эшикда топилар,
Муллолардан йўқ ғийбатлар ёйилар,
“Авлиёман” деб лўли сўпилар,
Қийқириб, осмона боқа бошлади.

Чиқар ибо билмай қизу келини,
Оқ юзига ёпар қора телини[1],
Минг азобда йиққан беш сўм пулини,
Маржондек бўйнига тақа бошлади.

Дунёда судхўрнинг пул йиғмоқ дарди,
Бойларнинг моллари безакот эрди,
Тавба қилинг, кўзим, бир ёмон кўрди,
Сабабсиз, бир-бирин ёқа бошлади.

Махдумқули, бошга ўраб саллалар,
Оч бўридек йўртар баъзи муллолар,
Ҳалолдан, ҳаромдан йиғиб ғаллалар,
Топганин бўғзига тиқа бошлади.

[1] Паранжи демоқчи.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди