Нигерия мужоҳидлари амири Абубакир Шекоу 24 август, якшанба куни Ислом халифалиги тузилганини эълон қилди. Боко Харам жангарилари ҳозирда Нигериянинг каттагина ҳудудини ўз назоратига олганлар, деб ёзади The Nation.
Халифалик тузилганлиги ҳақида Боко Харам раҳнамоси мужоҳидлар назоратидаги Борно пронвинциясининг Гуоза шаҳрида эълон қилган.
Абубакир Шекоу ўзининг 52 дақиқалик видео-мурожаатида Гуозадаги кофирлар устидан қозонилган ғалаба учун Аллоҳга шукурлар қилган ва шаҳарнинг халифалик таркибига кирганини билдирган.
“Биз жанг қилиш ниятидамиз ва назоратимиздаги ҳудудларни ҳеч қачон тарк этмаймиз”, – дейди Шекоу.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон ойининг биринчи ҳафтасида собиқ “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) раҳбари Абубакир ҳам “Ислом давлати” – Халифаликнинг тузилганини эълон қилганди.
Бундан ташқари, Афғонистон Ислом Амирлиги етакчиси Мулло Умар ҳам Амир-ул-Мўминин титулига эга.
ЎХҲ ахборот бўлими