O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Янги валюта қонуни: Бир олди-берди пули сал кам ярим тонна бўлади

Янги валюта қонуни: Бир олди-берди пули сал кам ярим тонна бўлади
154 views
26 February 2013 - 13:41

images (48)Фараз қилинг, Тошкентдаги икки қаватли уйингиз ва унга ёндашган 5 сотихли узумзорингизга сотмоқчисиз.

Ҳаридорини ҳам топиб, 160 000 долларга бор барака қилдингиз. Аммо республикадаги валютага оид ўзгаришлар таъсирида, “қора бозор” нархида сўм олиб келинг, деб айтдингиз (бу гапларнинг бари фаразлигини унутманг). 160 минг долларни 2750 сўмдан сотиб олинадиган бўлса, 440 миллион сўмга тенг бўлади.

Бир миллион сўмни тарозига кўйсангиз, 1,1 килограммга тенг (янги 1000 сўмлик пачка). 440 миллионни 1,1 килограммга кўпайтирсак, 484 килограмм. Деярли ярим тонна. Бу пулларни картон коробкаларга 10 килограммдан қилиб жойлаштирилса, 50 та коробка ёки чамадон бўлади. “Энди шунча пулни машинага жойлаштириш тўғрисида ўйлаб кўринг, уни уйингизда сақлаш учун алоҳида хона ажратишингиз керак бўлади.

150 минг доллар пулни эса чўнтакларга бир амаллаб жойлаш мумкин.

Савол: Ўзбекистон Марказий банки раиси Файзулла Муллажанов ҳеч шу сўмлар ҳақида ўйлаб кўрганми? Вилоят банкларига пул етказиб бериш учун қанча юк машиналари ва уларга қанча ёқилғи, қўриқчи, маблағлар сарфланади? Пул ясаладиган қоғознинг бир тоннаси неча пул?

Қиймати 30-35 центга тенг 1000 сўмлик пулни қалбакиликдан ҳимоя қилишнинг еттита даражаси қанчага тушади (бунақа ҳимоя унча-мунча ривожланган мамлакатларда ҳам йўқ)?

Умуман олганда, бунақа “доно” иқтисодчилар ва молиячилар мамлакатимизни қачонгача бошқарадилар?

facebook.com/uzbekfarghona