O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Янги-янги қарорлар, амалда эса ҳеч қандай ўзгариш йўқ

Янги-янги қарорлар, амалда эса ҳеч қандай ўзгариш йўқ
176 views
24 October 2016 - 15:15

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 октябр 2016 йилдаги 170-сонли топшириғига асосан ГИ “Узгоснефтегазинспекция”си ўзининг 17 октябр 2016 йилги Бош вазир ўринбосари Г.Ибрагимов томонидан тасдиқланган протоколнинг 18-бандига кўра, “Узтрансгаз” АК 19 октябр 2016 йилги 21/138сонли факсограмма билан мурожаат қилиб, барча ҳудудлараро газ таъминоти унитар корхоналари директорлари ва вилоят газ таъминоти бошқармаси бошлиқларига ҳудудларда табий газдан фойдаланиб келаётган ижтимоий аҳамиятига эга бўлмаган ва куз-қиш мавсуми даврида табиий газ етказиб берилиши кафолатланмаган барча, яъни пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар, оҳак ва гипс цехлари ҳамда бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни, улгуржи истеъмолчиларни жорий йилнинг 1 ноябр кунига қадар газ таминотидан ўчирилишини таминланишини сўраган.

ГИ "Узгоснефтегазинспекция"сининг 17 октябр 2016 йилги Бош вазир ўринбосари Г.Ибрагимов томонидан тасдиқланган протоколни

ГИ “Узгоснефтегазинспекция”сининг 17 октябр 2016 йилги Бош вазир ўринбосари Г.Ибрагимов томонидан тасдиқланган протоколи

ГИ "Узгоснефтегазинспекция"сининг 17 октябр 2016 йилги Бош вазир ўринбосари Г.Ибрагимов томонидан тасдиқланган протоколнинг 18-банди

ГИ “Узгоснефтегазинспекция”сининг 17 октябр 2016 йилги Бош вазир ўринбосари Г.Ибрагимов томонидан тасдиқланган протоколининг 18-банди

"Узтрансгаз" АКнинг 19 октябр 2016 йилги 21/138-сонли факсограмма

“Узтрансгаз” АКнинг 19 октябр 2016 йилги 21/138-сонли факсограммаси

Ушбу протокол ва факсограммада қолипли нон ишлаб чикарувчилар, нон тандирлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар бундан мустасно эканлиги таъкидланган. Аммо ҳудудий газ бошқармалари бошлиқлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорини ўз бошимчалик билан бузганҳолда, газ таъминоти тўхтатилиши сўралган корхоналар қаторига қарор матнини ўзгартириб, “ҳудудингиздаги табий газдан фойдаланиб келаётган ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган ва куз-қиш даврида газ етказиб бериш кафолатланмаган барча (ғишт ишлаб чиқариш корхоналари, оҳак ва гипс ишлаб чиқариш цехлари, бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҲАМДА ОШХОНАЛАР, ЧОЙХОНАЛАР, ТЎЙХОНАЛАР, КАФЕЛАР, РЕСТОРАНЛАР) турдаги улгуржи истеъмолчилар” деб ўзидан қўшиб, қарор ва топшириқларни салласини олиб кел деса фақатгина калласини эмас, унга қўшиб танасини ҳам олиб келиш қабилида иш тутишмоқда.

Ҳудудий газ бошқармалари бошлиқларининг топшириқномаси

Ҳудудий газ бошқармалари бошлиқларининг топшириқномаси

Шунингдек, газ таъминоти ходимлари тадбиркорга “Сен Ўзбекистон Республикаси сиёсатига, қолаверса қонунига бўйин эгмай қарши чиқаяпсанми” деган гаплар билан дўқ-пўписа қилмоқда.

Вақтинчалик Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг яқиндагина чиқарган тадбиркорлик фаолиятининг кафолатларини таъминлаш ва уларнинг иш фаолиятига аралашмаслик каби қарорларининг ижроси шуми?

Маълумотларга кўра Республикадаги барча иссиқхоналар газ тармоғидан маҳрум. Ваҳолангки минглаб гектар иссиқхоналар бевосита Шавкат Мирзиёевни буйруғи билан қурилиб, ишга тушурилган эди. Суюлтирилган газ ишлатай деса нархи 2350-2500 сўмгача кўтарилиб кетган. Солярка ва кўмир нархлари осмону фалакда. Ўтин билан узоққа кета олмайсан, ўтин ҳам қиммат.

Буларнинг натижасида нархлар кўтарилади, маҳсулот қиммат бўлгандан кейин юк яна оддий аҳолини бошига тушади.

Бир тарафдан халқимиз фаровонлиги учун дея қатор-қатор қарорлар қабул қилиниб, иккинчи тарафдан факсограмма ва протоколлар билан қонун бузарликлар давом этмокда.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларида шунда аҳвол.

Шавкат Мирзиёев гўёки янги-янги қарорлар киритиб, қандайдир қарорларни эса бекор қилмоқда, аммо барчаси фақатгина қоғозда қолмоқда халос, амалда эса ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб