O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Янги Ўзбекистон”-“Янги Толибон”: Аёллари тан олмаган Толибонни илк Тошкент қутлади

“Янги Ўзбекистон”-“Янги Толибон”: Аёллари тан олмаган Толибонни илк Тошкент қутлади
175 views
12 September 2021 - 13:06

Толибон бир ҳафтадан буён кутилган ўз ҳукумати таркибини, ниҳоят 7 сентябрь куни эълон қилди.

Ўзбекистон Толибоннинг янги таркибини олқишлаб чиққан илк давлатлардан бири бўлди. Расмий Тошкент Толибон ҳукумати билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Бунга тезкорлик билан жавоб қилган Толибон ҳукумати эса, Тошкентнинг ҳамкорликка ҳозирлигидан мамнуният изҳор қилди. Айни пайтда, жаҳон ҳамжамияти Толибон ҳукуматини тан олишга шошилмаётир. Афғонистон аҳолиси, айниқса аёллар норозилик намойишларини янада кучайтирди.

Бу намойишлар Толибоннинг янги ҳукумати олдида турган асосий муаммо эмас. Халқаро ва Афғонистон жамоатчилигининг асосий хавотири – Толибон ҳокимиятининг ҳануз қидирувда бўлган “қора рўйхат”лардаги шахслар экани ва уларнинг давлат бошқарувига лаёқатсизлиги тўғрисидадир.

Манба: Озодлик Радиоси