O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Янги қатлиомларнинг олдини олайлик !

Янги қатлиомларнинг олдини олайлик !
292 views
02 May 2013 - 10:49

942399_10200526545219107_464799282_nЁқиб ўлдирилган юзларча, балки-да мингларча инсон жасади!
Бу ер – Бурма. Бу музофотда мусулмонлар яшайди.

Аслида мусулмонлар Саудияда, Туркияда, Эронда ва ҳаказо – eр шарининг ҳар тарафида истиқомат қиладилар! Бугун бизлар ислом олами ўлароқ, дунёнинг балки 1/7 терреториясида давлат қурганмиз. Нуфусмиз эса дунё аҳолсининг 1/4 га тенг! Аммо таъсиримиз йўқ биз мусулмонларнинг, мамлакатларимиз ва давлатларимизнинг!
Ажабо, шу саволни сўрсак муболаға бўлмаcми: бизлар мустаҳақ эдиг-у, бизнинг ўрнимизга мана шу – Арақонли, Бурмали биродарларимиз ёқиб ўлдирилмоқдами ??
Гуноҳлари озчилик эканликларидами?

Агар шундай бўлса улар жаннатга кирадилар, аммо бизларнинг томошабин бўлиб четда жимгина туришимизнинг жазоси надир ажабо?

Қўрқаман-ки, абадий жаҳаннам бўлмасин!
Саудия раҳбарияти нефт қувурларини ёпиб қўйиб БМТни фавқулодда қурултойга тўплай олмайдими? Эрон икки лофнинг брида Fарбга қарши арслондай кукраши ўрнига бу мавзуни кун тартибга олиб чиқса бўлмайдими? Ёхуд биз Туркия ўлароқ дунёни титрата олмаймизми?
Kўп нарса қўлимиздан келади, аммо негадир неч нима қилинмайди, қандайдир гизли (махфий) қўл бизни тутиб туради, “жим бўл!” деб…

Жаҳаннамга билет сотиб олаяпмиз биз ана шундай…
Бу маъсумлар бугун ёнаяптилар – бизлар охиратда ёнамиз бу бамайлихотирлигимиз учун!
Шу eрга қаранг! Арақон мусулмонларини – гўдак демай, аёл демай, қари демай халқнинг барча кесимини ёқиб ўлдираяптилар, йўқ қилаяптилар!

“Инсониятга қарши жиноят” содир этаяптилар буддистлар! – Биз жиммиз!
Динга, ислом динига қарши очиқдан-очиқ уруш эълон қилдилар – биз гумроҳмиз!
Геноцид қилишайпти – бизлардан яна сас-садо чиқмаяпти! Mуте бўлиб тураяпмиз қатор-қатор, путлар каби..
Бу расмларни ҳаммага, ҳар кесимга, халқнинг ҳар қатламига улаштирайлик!

Ҳукуматлардан наф чиқмаса балки халқлардан чиқар?

Депутатларга, ҳукумат аъзоларига, расмий мутасаддиларга ҳам тарқатайлик. Социал тармоқларда ёяйлик! Таниш-билиш, ҳамманинг e-маилига жўнатайлик!

Агар брop яқинингиз йўқолиб қолса кунда неча марта расмини тарқатасиз?
Бошимизга бало тушгандагина уйғонамиз ми?

Бу инсонлар бизнинг “яқинимиз” эмасми? Ёхуд бизлар улардан шунча ҳам “узоқ”мизми?
Бу инсонларнинг муслумон эканини бир тарафга қўйиб шуни ўйланг: ҳатто ҳайвон бўлса ҳам бу ваҳшат раво кўрилмас-ку!!

Бу жиноят учун ер курасининг терс айланиши – қиёматнинг содир бўлиши мустаҳақдир балки!
Аммо Аллоҳ (жаллa жалолуҳу) ачинади биз инсонларга! Йўқса инсониятнинг бунча зулмига жавобан қиёмат анчайин содир бўлгандир балким? Агар марҳамати болмасайди Аллоҳнинг, қиёмат кўпдан қойим бўлган бўлармиди яъни?!

Динимизда “ёқиб ўлдириш” феъли фақат ва фақат эркак билан эркакнинг жинсий алоқаси учун берилажак жазодир! Аммо ёқмоқ суратида фақат ва фақат Аллоҳ (жж) жазо бериши мумкин! Буни ҳам бу дунёда эмас, охиратда – жаҳаннамда беради У… Шунинг учун ҳам баҳсга мавзу иллатни – жиноятни содир этган маълунларга бу жазо берилмай, улар ўзлари яшаган музофотан бадарға қилиниб, кўч эттиpилар экан эскидан…
Бу феълни (ёқиб инсон ўлдирмак феълини) қилганлар на золим инсонлардир!

Ҳар турли илоҳий ва инсоний қардиятларни оёқ-ости қилганлари етмагандай, Аллоҳ (жж)нинг Ўзи учун махсус қилгани феълни ижро этиб, таъбир жоиз бўлса, Аллоҳга шерик бўлишга қалқишмоқдалар улар!
Бу хабарни ҳаммага, ҳаммага, ҳаммага таpқатайлик !

Мўл-мўл тарқатайлик-ки, балки , навбатдаги аёл ўз боласи билан ёқиб ўлдирилмасин, навбатдаги қабила тўп-якун яксон бўлмасин !

Пирмуҳаммад Холмуҳаммад