ЯНГЛИШ МАЪЛУМОТЛАРИМГА ТУЗАТИШ ЎРНИДА…
ТАЛАБЛАРГА БИНОАН….
Бобомурод Абдуллаев суд мажлисида “… МХХ ертўласида, тергов изоляторида МХХ терговчилари мендан қийноқ қўллаш асосида, куч билан айрим шахсларга нисбатан қарши кўрсатма олишга муваффақ бўлишди.
Даставвал мен қарши кўрсатмалар беришдан бош тортдим…. Аммо қийноқлар таъсирида қарши кўрсатма беришга мажбур бўлдим, розилик билдирдим.
Шу сабаб мен ҳаммага мурожаат қилиб айтаманки, қаердаки, менинг ўша қарши кўрсатмаларим чиқиб қолса, илтимос, ўша шахсларга етказинг, бу кўргазмаларимга ишонишмасин, негаки у қийноқ асосида қўлга киритилган.
Қолаверса, ўша шахсларга айтинг, мендан қийноқ асосида олинган қарши кўрсатмалар негадир ушбу суд ишига тикилмаган. Аммо қачондир чиқиб қолиши мумкин.
Ўша қарши кўрсатма беришга мажбур бўлган шахсларга, одамларга етказинг, ҳечам ишонишмасин. Негаки, МХХ терговчилари “Ўша одамлар Ўзбекистон заминига қадам қўйиши билан қўлга оламиз, ёпамиз. Бунда сенинг кўрсатмаларинг асос бўлади” деб айтишган.
Ўша шахсларга айтинг, ҳеч қачон ишонишмасин” дея қарши кўрсатма берган шахслар исмини бирма-бир санаб ўтди: “Муҳаммад Солиҳ, Нигора Ҳидоятова, Паҳлаовн Содиқов, Сирожиддин Толипов, ака-ука Бобожоновлар (адашмасам, Қудрат эди) шу каби бир қанча шахсларнинг исмини санаб ўтган эди…
Кейинги суд мажлисида Бобомурод Абдуллаев судьядан кўрстамларига қўшимчалар киритиш истагини билдириб, сўз олди ва “Кеча ҳаяжонланганимдан мендан яна кимларга қарши кўрсатмалар олганлиги тўғрисида айтаётганимда 2 кишининг фамилиясини санаб ўтишни унитиб қолдирган эканман. Шунга ҳозир қўшимчалар киритб қўйишни истардим” деди ва “Булар Алишер Таксанов ва Улуғбек… “… деди…
Микрофон яхши эмаслиги ва залда ўтирганларнинг шивир-шивири боис Улуғбекнинг фамилиясини аниқ эшитишнинг имкони бўлмади. Шахсан мен ўша Улуғбек деганларининг фамилиясини “Бакиров” деб эшитгандек бўлдим.
Эҳтимол, менга шундай туюлгандир, ҳар ҳолда суддаги конспект дафтаримга “Бакиров” дея қайд қилиб қўйдим…
Суддан кейин Аъзам Турғунов, Татьяна Давлатовалар билан бирга йиғилишиб, суд жараёнига оид конспектларимизни солиштириб қўрдик. Биргина Турғунов “Бобомурод “Улуғбек Ҳайдаровга қарши қийноқ қўллаб кўрсатма олишди, илтимос, унга айтинглар, бунга ишонмасин, бу қийноқ остида олинган кўрсатма эди” деб айтганди, дея таъкидладилар.
Бироқ негадир, мен ва Татьяна Давлатова суддаги конспектимизга “Улуғбек Бакиров” дея қайд қилиб қўйган эканмиз…. Шу сабаб “Биз 2 кишимиз, кўпчиликни ташкил қиламиз, демак, Бобомурод судда Улуғбек Бакировни назарда тутган” деган тўхтамга келгандик…
Бироқ бу тўхтамимга қарши эътирозлар бўлганлиги сабабли мен 2 апрел 20018 йилги суд мажлиси эълон қилган танаффусдан фойдаланиб, гарчи соқчилар қатъий қаршилик кўрсатишган бўлишларига қарамай, залда баланд овоз билан “Бобомурод, кечаги суд мажлисида берган кўрсатмангизда сиздан қийноқ остида қарши кўрсатма олган шахслардан бири Улуғбек Бакировмиди, ёки Улуғбек Ҳайдаровмиди?” дея сўрашга ва аниқлик киритишга мажбур бўлдим…
Шунда Бобомурод Абдуллаев залдаги ҳаммага эшитиладиган қилиб, “Улуғбек Ҳайдаровга” дея жавоб берди….
Шу аснода мен тушунмовчилигимга Бобомруоднинг ўз сўзидан аниқлик киритдим ва эшитганимга ишонч ҳосил қилдим…
Демак, МХХ қийноқ остида “Нигора Ҳидоятова, Паҳлавон Турғунов, Сирожиддин Толипов, ака-ука Бобожоновлар, Ғафур Раҳимов, Алишер Таксанов ва Улуғбек Ҳайдаровларга нисбатан қарши кўрсатмалар олишга муваффақ бўлишган…
Малоҳат Эшонқул