O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Яхшидан боғ қолар…

Яхшидан боғ қолар…
188 views
03 January 2022 - 15:01

Яхшидан боғ қолар, ёмонлардан доғ.
Яхшидан от қолар, ёмонлардан дод.
Ҳаётда муносиб яшаб ўтса ким
Эл ҳам яхши дея айлар уни ёд.

Ўттиз йил халқини зир титратди у
Ўттиз йил зулмидан улус ютди қон.
Адолат истаган бадарға бўлди,
Иймондан сўйлаган бўлди қатағон.

Ўзбекнинг шарафли ўғлонлари мўл,
Оғир лаҳзаларда халқига тиргак.
Ёмоннинг исмини айтмас ҳатто эл
Қисқача таъкидлаб қўяди: ИАК.
03.012022.

Hasan Xolmirza Goyib

Манба: Facebook