Яхши гумонда бўлиш яхши хислат.
Масалан, мухолифатдаги кўпчилик шу кунгача Ўзбекистоннинг янги президентига яхши гумонда бўлиб келди.
Шавкат Мирзиёев ўзи яхши одам, аммо атрофидагилар ёмон, деган яхши гумон кенг ёйилди.
Лекин мухолиф фикрдаги одамларга қарши сўнгги кунларда ўтказилётган қатоғонлар янги президентга кўрсатиб келинган бу яхши гумонни анча задалади.
Энди бу яхши гумонни тарк этаётганлар сони аста секин кўпайиб бораётир, яхши гумонда қолиш истагидаги одамлар учун эса, аргумент ҳам қолмаяпти.
Хуллас, агар мамлaкатадаги сиёсий жараён шу тарзда давом этса, яқинда ҳатто энг собит яхши гумондаги одамлар учун ҳам: “Мирзиёев ўзи яхши одам, шунинг учун ҳам унинг мамлакатда халққа қилинаётган зулмга алоқаси йўқ, бошқача айтганда, у мамлакатни бошқармаяпти” қабилидаги гапдан бошқа далил қолмаслиги мукаррар.
Аммо бундай гапни яхши гумон деб аташнинг ўзи гумон.
Мақсуд Бекжон
29.09.2017