O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Яшасин инсоф

Яшасин инсоф
242 views
18 July 2013 - 18:03

master-liebherr (1)Яшасин ўрислар! Яшасин ўзимизнинг ўрисларимиз! Бу қарорга келишимга сабаб уларнинг соф диллиги ва инсофлилиги ва ростгўйлигидир. Уч кун аввал уйимда холодилник (музлаткич) бузилиб қолди. Уста чақиртирдим (ўзбек), кўриб 260 000 минг сўм бўлади, деди. Кейин бошқа уста чақиртирдим бу ҳам бир қаллоб ўзбек экан, у холодилнийни хали туззук кўрмай, очмай туриб 250 000 сўм бўлади, деди.

Бошқа уста чақиртирдим, бир камтар ўрис уста. У обдон холодильникни ўрганди, айбини топди ва мени чақириб “манави запчаст ишдан чиқибди, агар хоҳласанг бу запчаст менда ҳам бор, ўзимникини қўйиб бераман, бу запчаст бозорда 50 минг сўм, келиб тузатиб берган ҳақим ўн минг ва жами олтмиш минг сўм берсанг тузатаман, деди. Эй биродар, тузат пешонангдан ўпай дедим. Тузатди. Рози бўлиб пул бердим. Кўчага чиқиб озгина йўлга такси тўхтатдим. Бир нафсинга ўт тушкур малакасос ўзбек: “Ока тўрт минг беринг” дейди.

Мен то ўрис келгунча кутдим мошинларни. Бир ўрис тўхтади: “Тисяч сум” деди. Қойил хайда дедим. Кунига беш махал намоз ўқиб одамларнинг ҳаққига оғиз тумшуғи билан чанг соладиган эй мусулмонлар ҳолинга вой! Сендан ўрис яхши. Касаба уюшмалари ҳам меҳнат шартномалари бузилишини назорат қилади. Ўшандай корхонада ишлаганимда ҳам бирорта ўрис аралаш ишлайдиган корхоналар қонуний, яхши ишлайди. Аксинча ҳаммаси ўзбекдан иборат корхоналарда бир-бирининг ҳуқуқини поймол қилиш тўла кузатилган. Бу менинг шахсий кузатишларим! Боринга шукур ўрисим! Яшасин ўрислар!

Шукур Жаббор