O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Яшашликка ундовчи овоз

Яшашликка ундовчи овоз
518 views
02 April 2017 - 8:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Ўлим – яшашликка ундовчи овоз,
Кундузнинг кечаси каби бир хилқат.
Ҳаёт билан ажал бўлмас жўровоз,
Бўй бермас, умрнинг сози – Ҳақиқат.

Заминнинг бўлмаса эрди қутиби,
Жони ҳам бўлмасди, талофати ҳам.
Инсоннинг феъли ҳам ерники каби,
Ўлим – тирикликка сурилган малҳам.

***

Жаннат дарахтининг сояси – имон,
Меваси тақводир, билсангиз агар.
Ташналар билурлар, не эрур уммон,
Дарғага кам ялчир, ҳақиқий лангар.

Фоний дунёдаги ҳар бир нарсада,
Беҳиштнинг муҳри бор, танисангиз, бас.
Оёқ остидаги яшил майсада –
Осмонлар бўкириб, чақмоқ урар қарс.

***

Яшаса бўлади, кўрмасдан ҳам туш,
Тушда туш кўрмоқнинг маъниси нима?
Феълни айнитади, ўринсиз олқиш,
Асоссиз мақтовлар, аслида таъма.

Тақдири азалдан излаган мантиқ,
Ичидан топади излаганини.
Чизиқлардан кимлар, кутади тортиқ –
Кўради, тушида йиғлаганини.

 

* * *

(давоми бор)