O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

‘Яқин Шарқда Ислом ва демократия уйғунлашмоқда’ (BBC)

‘Яқин Шарқда Ислом ва демократия уйғунлашмоқда’ (BBC)
158 views
25 May 2012 - 14:26

“Яқин Шарқда ғарбдаги даҳрий демократиядан фарқли, ислом асосларини рад этмайдиан демократик тартибот юзага келмоқда” – дейди Карнеги маркази тадқиқотчиси Синан Улген.

“Сиёсий саҳнага янги ўйинчилар чиқишмоқда. Масалан, Мисрдаги Мусулмон биродарларини айтиш мумкин. Улар ҳозир анча мўътадил ва иқтисодий ислоҳотларга урғу беришмоқда”.

Араб дунёсидаги сўнгги ўзгаришлар Тунис каби мамлакатларда ҳақиқий деморатик ўзгаришларга йўл очгани айтилади.

Аммо Миср ва Ливия сингари йирик, нефтга бой ва стратегик муҳим давлатлардаги инқилоблар қатор зиддиятларга ҳам етаклаган. Хусусан, янги раҳбарлар яна демократияни бўға бошлашгани ҳақида иддаолар янграган.

“Қудратга келганлар ҳам келажакда янгича яккаҳокимга айланиши хавотирлаир йўқ эмас” – дейди Синан Улген.

Ғарб ва Исломчилар

Аммо нефтга бой ва стратегик аҳамияти улкан Яқин Шарқда сиёсий исломий кучларнинг юксалишига Ғарб неқадар тоқат қилиши масаласи ҳам бор.

Фаластинликлар 2006 йилги сайловда “Ҳамас” гуруҳини сайлашганди. Бироқ Ғарб ва унинг иттифоқчилари “Ҳамас”ни террорга алоқадор билиб, улар билан тўлиқ иш олиб боришмади.

Таҳлилчиларга кўра, энди вазият ўзгарган ва Ғарб минтақада Исломий кучлар мавқеи баланд келаётганини тан олиб, мослашиши керак.

“Ғарб ҳозир янги раҳбарлар тижорат ва сармояга очиқ бўладими, улар билан қандай муомала қилиш мумкин каби саволлар устида ўйламоқда” – дейди Карнеги вакили.

“Исломий кучлар демократиядан чекинмасмикан деган қўрқувлар бор, бироқ Туркия каби мамлакат мисолида олганда, Ислом, демократия ҳамда дунёвий тузум уйғун ва ёнма-ён яшай олади”.

Таҳлилчиларга кўра, кўплаб яккаҳоким ва ё коррупцияга ботган тузумларда дунёвий мухолифат таъқибга юз тутиб келаётгани боис, ягона мухолиф куч сифатида исломчилар саҳнага чиқишади, холос.

bbc.co.uk/uzbek