Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати раисига
Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи
Боймуродова Дилдора томонидан Тел: (+998913320697)
Ш И К О Я Т А Р И З А
Муҳтарам Президент! Мен юқоридаги манзилда туғилиб ўсганман ва айни пайтгача ҳам яшаб келаман. Маҳалламизда Чоробод қишлоғи 2005 йилдан пахта экин ери аҳолига уй-жой қурилиши учун ажратилиб, айни пайтда 20 га яқин оилалар яшаб келишади. Хуллас, янгидан бунёд этилган қишлоқчада 11 йил ичида табий газ аҳоли кучи билан электр энергия қисман аҳоли кучи билан тоза ичимлик суви ҳам шу зайлда қисман аҳоли кучи билан олиб келиниб яшаш шароитини яхшилашга интилишимизга қарамай, йўлларимиз асфальтлаштирили пайсалга солиниб келинаётир.
Муҳтарам Президент! Тинимсиз равишда оммавий тарздаги шикоятларимиз натижаси ўлароқ туман ҳокими Ш.Исматов номидан ҳар йили номигагина кейинги йилда асфальтлаштириш режасига киритилади қабилидаги ёлғон ваъда битилган жавоб хати юборилиб аҳолини алдаб келишади. Аммо амалий ёрдамдан дарак йўқ.
У ҳам етмагандек аризага илова қилинаётган ҳолатларга бир назар ташланг.
Маҳалламиз ободончилиги учун на маҳалла ва на ҳокимият бош қотирмай қўйган. 2 йилдирки, (2014 йилнинг декабрида сайлов олди охирги бор ҳашар ўтказилган унда ҳам мени шикоятбозлигимдан сўнг) маҳалламизда ободонлаштириш ишлари олиб борилмайди. Тинимсиз равишда маҳаллага ва ёки туман Маҳалла жамаот фонди раиси Воҳид Ортиқовга телефон орқали оғзаки тартибда мурожаат қилаверсамгина, унда ҳам кўчамизни сув босиб кетса ва ёки бирор фалокат рўй берсагина номигагина В.Ортиқов маҳалла посбони Ҳ.Худойбердиев билан келиб ҳолатни ўрганиб, қайтанга маҳалла посбони жамғарма раиси олдида “Сен чиқиб ҳашар қилдир керак бўлса, бу маҳалла сенга керак” қабилидаги пўписаларинигина қилиб кетишидан бўлак кўмак беришмади. Ҳали ҳануз ариқлар қазилмайди, кўчалар чиқиндилардан тозаланмайди. Саратонда эса бу ҳолатлар аҳолига касаллик олиб келишига сабаб бўлади.
Муҳтарам Президент! Мен 12 йилдирки 2 гуруҳ ногирони ва ёлғиз онаман. Олий маълумотли 23 йиллик меҳнат тажрибасига эга журналист бўлишимга қарамай талабчанлик характерига эгалигим боис менга вилоятдан иш беришмайди. Шунга қарамай шу юрт ва халқ ободлиги йўлида курашишдан бир зум тонмайман. Аммо соғлигим ўзимга керак менинг ҳам. Нега энди мутасаддилар текинтомоқ бўлиб маошни еб ётиши керагу посбонни ўрнида мен ишлашим керак? Унда иш ўрнини бўшатиб беришсин, меҳнат қиламан, деган масъулиятли ходимлар кўп. Туман ҳокимининг кўзи қаерда? Нега шикоятларим ўрганилмай, панжа орасида қаралиб келинади доим? Ҳоким бўла туриб бирор марта биз яшаётган маҳалланинг аҳволини келиб, кўзи билан кўриб ўргандимикан? Ёки фақат ўзи яшайдиган кўчанигина обод қилиши учун ҳокимми? На инсоф ва на адолат, виждон бўлмаса бу мутасаддиларга, аҳоли қачонгача чиқиндихоналарда қишда лой, ёзда чанг тўзон кўчаларда яшайди?
Муҳтарам Президент! Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Сиздан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, маҳалламиз кўчаларини асфальтлаштирилиб, ободонлаштирилишида ҳамда лоқайд мутасаддиларга нисбатан тегишли чора қўлланилишида ҳуқуқий амалий кўмак беришингизни сўрайман.
Боймуродова Дилдора
24.05.2016 йил