O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ёзим тугамасдан қишим бошланди

Ёзим тугамасдан қишим бошланди
30 views
01 August 2013 - 18:17

 

pora

 

 

 

 

 

Ёзим тугамасдан қишим бошланди,
Кулиб улгурмасдан кўзим ёшланди.
Яшнаган боғларни қоплади қорлар,
Оламни қувончин қоплади зорлар.

Порлаган қуёшни булутлар тўсди,
Дунёда гуллармас, тиконлар ўсди.
Тиконлар танамни тилиб азоблар,
Холимни танг қилди золим каззоблар.

Уриб, хақоратлаб, обдон тепишди,
Танамдан қон оқса тузлар сепишди.
Гоҳида тўхтатарди юрак уришдан,
Шунда йиқилардим кетардим ҳушдан.

Шаҳид кетмоқликка имкон бермасдан,
Ўлим ҳам зор қилди келавермасдан.
Жоним халқумга келганда ҳар он,
Кетишни истардим мен Роббим томон.

Юрак яна урмоқда тирикман ҳамон,
Оилам учундир, қолганман омон.
Ё буюк ишларга сақлади Аллоҳ,
Ёки менда кўпдир нуқсону гуноҳ.

Мени чорлаганда такбиру азон,
Намозга шошилай бўлмасин армон.
Тавба-тазарруга бордир имконим,
Холис амал қилиш шудир ихтиёрим.

Бошим эгиб Аллоҳга саждалар қилай,
Гуноҳим кечир деб, нолалар қилай.
Савоб ишлар қилиш урфу одатим,
Аллоҳ рози бўлса менинг саодатим.

Мусулмон дуо қил очиб қўлингни,
Аллоҳ осон қилсин жаннат йўлингни.
Неки ният қилсанг ниятинга ет,
Иймон билан келдинг, иймон билан кет.

odnoklassniki.ru/karimovket