ЁЗ КЕЧАСИ
Чириллоқ овози ой нурига илашди,
Шунда, япроқ қурбақадек сувга шўнғиди.
Туннинг кипригида ярақлади эҳтирос,
Жавоҳирлар уюри тошларга сакради.
Битта олма дарахтининг остида кирпи,
Ҳар тушган олма мевасин этди танаввул.
Ой билан юлдузлар томошабин эдилар,
Бир олма дарахти тунга эди қоравул…
Ислом ХОЛБОЙ