O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ёлланма қотилнинг ёрдамчилари Ўзбекистонлик талабалар

Ёлланма қотилнинг ёрдамчилари Ўзбекистонлик талабалар
160 views
18 May 2012 - 16:02

Асли келиб чиқиши Ўзбекистондант бўлган таниқли имом Обидхон қори Назаровга нисбатан шу йилнинг 22 февраль кунида уюиштирилган суиқасд ортидан изланишлар бораркан, куни кеча икки нафар ўзбекистонликларни ёлланма қотилга кўмак берганлиги айби билан ҳибсга олинганлиги маълум қилинганди.

Бугун (18 май 2012 йил) Швециянинг Остерсунд шаҳрида мазкур жиноят иши тергов гуруҳи раҳбари бўлган Кристер Петерссон (Krister Petersson) матбуот анжумани ўтказди. Матбуот анжуманида ҳозирча тергов сири саналадиган маълумотларни ошкор қилмаслигини таъкиларкан, ёлланма қотил кўмакчилари Ўзбекистондан келган талабалар эканлигини ва улар жуфтлик эканлигини ошкор қилди.

Илгариги маълумотлардан кузтилинганидек, қўлга олинганларнинг бир нафари швед ва инглиз тилларини билиши, иккинчиси эса ўзбек ва рус тиллларида сўзлашишидан гумон келиб чиқиладиган бўлса, бир нафар талаба ва унинг жуфти бу ишга қўл урганлигини тахмин қилиш мумкин. Швецияда таҳсиллар инглиз ва швед тилларида олиб борилади.

Кристер Петерссонга кўра, айни дамда бу суиқасдни расмий Тошкент ҳукумати буюртма берган, ёки бермаганлиги ҳақида маълумот бера олмаслигини ҳам таъкидлаган. Тағин унинг қатъий тарзда таъкидлаганига кўра, бу ушланган талабаларнинг жиноятга шерик эканликларига аниқ исботлар бор!

……..