O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ёлғоннинг туяси

Ёлғоннинг туяси
130 views
25 August 2012 - 7:48

Мустақиллик байрами арафасида “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўзининг навбатдаги хулосларани эъло қилибди. Бу ҳақда хабар берган “Озодлик” радиоси (ozodlik) Ўзбекистонликларнинг 95 % ўз ҳаётидан мамнун эканликларини айтади. Мана буни ёлғоннинг туяси, деса бўлади. Бутун дунё тарафидан диктаторлик, дея эътироф қилинган, инсон ҳуқуқларининг “Ҳ”си ҳам топилмайдиган, энг камида 5 миллион инсон зулмдан қочиб, бошқа мамлакатларга кетган давлатда 95% аҳоли аҳволидан фақатгина шикоятчи, яъни норози бўлиши мумкин. “Ижтимоий фикр” эса ўзининг бу хулосаси билан кулгудан бошқа нарсани ҳақ этмайди. Бу ташкилотнинг хулосаси бизга советлар даврида ўтказиладиган сайловлар, референдумлар ва ижтимоий тадқиқотларнинг натижаларини эслатди. Ўша замонлар муқобилликка йўл қўйилмайдиган бундай “текширувларда” коммунистлар доимо 95 % тарафдор тўплар эдилар. Диктатор Каримовнинг шахсий ёлғончилигини ўзбеклар учун фаровон ҳаёт қилиб кўрсатиш албатта мантиқсизликдир. Аммо нима бўлганда ҳам кўпи кетиб ози қолди. Бу золим режим тарихга кўмилиши билан давлат ва халқ ҳаётига оид ҳақиқатлар албатта ошкор бўлади…

 

Фурқатбек