«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
ЁМҒИР
У ерга айтмоқчи эди сирини,
Ҳайқира бошлади осмондан тушмай.
Ниҳоят тушунди ҳеч қачон сирни,
Айтиш мумкин эмас осмондан тушмай.
Жим бўлди… Тушди-ю ерга жимгина,
шивирлай бошлади шундоқ ойнадан.
Бари бир тушуна олмадим унга,
Фақат дил увушиб, титради бадан…
1972
(131)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (84-саҳифа.)
(давоми бор)



Муҳаммад Солиҳга очиқ хат
“Эрк” раисига мактуб
МУҲАММАД СОЛИҲ: ҒОЗИЙ ДАРАХТ
Гўзал БЕГИМ: ВАТАНИ ҚЎЛИДАН ТУШГАН ОДАМНИНГ
Шуҳрат Бобожон: Муҳаммад Солиҳнинг туғилган кунига