Икки йил олдин Мирзиёев бир гулхан ёқди. Аммо ҳозирча на иссиғи тегди, на ёруғи.
Тутуни кўзни ачиштиряпти, холос.
Қозон ҳам қайнамади. Аммо қозон қайнатдинг, деб “тутун солиғи” олиш бошланди.
Муаммо ўтин ё кўмирдамас. Муаммо ҳавода.
Кислородни кўпайтирсак, вакуум пайдо бўлади, дейдиганлар кўп. Вакуум пайдо бўлмайди. Кислороднинг ҳаммаси ёнади. Бу табиат қонуни.
Буюк Нозим айтмоқчи, ёнавериш керак.
Сен ёнмасанг, мен ёнмасам, қандай чиқар зулматлардан ёруғликлар?..
Паҳлавон Содиқ