Ўзбекистонда зўровон давлат ўз фуқаролариги кўз эшитиб, қулоқ эшитмаган зулмлар ва таъқиблар ўтказмоқда. Шундай зўровонликларидан бири қишнинг совуқ кунларида инсонлар, айниқса ёшлар замонавий оммавий ахборот воситаларидан (интернетдан) фойдаланмаслиги, хорижий телеканалларни, радио хабарларини кўрмаслиги ва эшитмасликлари учун электрни кечқурунги соатларда ўчириб қўйишдир.
Кейинги маълумотларга қараганда Каримов режими энди ўқутувчиларга дарс соатларидан кейин ўз талабалари орқасидан жосуслик қилиш вазифасини топширган. Аммо ёшларимиз ҳам диктатор Каримовнинг зулмига қарши ўзларича тадбирлар қўлланмоқдалар. Улардан бирининг айтишича ёшлар кечурун электр ўчирилишини ҳисобга олиб, кундуз кунлари сотовой (чўнтак) телефонларининг батареяларини тўлдириб олар эканлар.
Баъзи ёшларнинг битта телефонга эга бўлишига қарамай бир неча телефон батареяси бор экан. Улар шу йўл билан Каримов ҳукумати таъқиқланган мухолифат сайтларига, айниқса ЎХҲ нинг http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati гуруҳига кириб, янгиликлар билан танишмоқдалар, ушбу гуруҳдаги баҳсу мунозараларга қатнашиб, ўзларининг иэтимоий сиёсий билимларини оширмоқдалар. Улардан баъзилари эса ҳаракат фаолятида фаол иштирок этмоқдалар. Бу ҳақда ББС ўзбек хизматида ҳам хабар берилди. (bbc.co.uk/uzbek)
ЎХҲ Хабар Маркази
11.01.2013